Chek yer
Чек ер — ўтмишда ердан фойдаланиш шаклларидан бири. Ўрта Осиёда ХХ асрнинг бошларига қадар ўтроқ ҳаёт кечирадиган қишлоқ жамоаларига қарашли, фойдаланувчиларга ҳар йили тақсимлаб бериладиган қишлоқ хўжалиги ерлари. Чек ернинг унумдорлиги, текисқиялиги жиҳатидан фарқланадиган пайкаллари, хусусий мулк бўлмаган сувли ва лалми ерлардан иборат бўлиб, жамоанинг ўз ермулкига эга бўлган ёки ерсиз хонадонларига қўшимча деҳқончилик қилиш учун ҳар йили баҳорда оиласи ва қўшҳўкизи сонига (ерни эка олиш қувватига) кўра муайян танобларда қуръа ташлаш йўли билан ("чекига тушганига қараб") ажратиб берилган. Деҳқончилик йили тугаганидан кейин янаги йили баҳорда пайкаллар фойдаланишга яна қайта тақсимланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |