Cheksiz maymun teoremasi

Чексиз маймун теоремаси - чексиз ёзув машиналарида ўтирган чексиз маймунлардан камида биттаси қачондир деярли албатта тайинли бир матн теришини исботлайдиган фалсафий-математик теорема.
Назариянинг келиб чиқиши
Назариянинг асоси чексиз маймун теоремасида ётади. Бунда шимпанзега ёзув машинаси ҳамда чексиз вақт мобайнидаги чексиз уринишлар берилганда у қачондир Шекспирнинг асарларидан бирини нуқт-вергулига қадар бир хил қилиб яратиб қўйиши мумкинлиги айтилади. Бу чексиз имкониятлар тушунчасининг тимсолидир.
Назариянинг туб маъноси
Амалда, Чексиз Шимпанзе назарияси коинотнинг кенглигини ва вақт ўтиши билан юзага келиши мумкин бўлган кутилмаган натижаларни намойиш этади. Яъни чаксиз вақт мобайнида ҳамма нарса содир бўлиши мумкин деган фикр олға сурилади.
Ҳаётга тадбиқ
Эволюцион биология: Бу назария генетик мутацияларда тасодифийликнинг ролини ва ноёб мослашувларнинг пайдо бўлишини кўрсатиб беради. Яъни эволуция чексиз давом эца чексиз комбинациядаги организм турлари пайдо бўлиши мумкин.
Ижодкорлик ва инновация: Бу ижодий фикрловчиларни ижодий жараёнда олдиндан айтиб бўлмайдиган нарсаларни қабул қилишга илҳомлантиради, янги ғояларни рағбатлантиради ва инсон яратувчанлиги чегараланмаган дея тахмин қилади.
Чекловлар
Назарияни реал ҳаётда қўллашни иложсиз қилувчи бир қанча сабаблар бор. Жумладан, чексиз вақт ва ресурсларнинг амалий эмаслиги каби назариянинг чекловларини тан олиш жуда муҳимдир. Аммо, ундан назарий ҳолатда фойдаланиш мумкин. Негаки, чексиз Шимпанзе назарияси эҳтимоллик ва тасодифийлик чекланмаган деган фикрни ўз ичига олади.
Манбалар
Маике Элиса, „Ундерстандинг тҳе Инфините Монкей Тҳеорем“ („Чексиз маймун теоремасини тушиниш“), „Тоwард дата сcиэнcе“ журнали, 2019
| Математикага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |