Челекен — Каспий денгизининг шарқий қиргоғидаги ярим орол, Туркманистон ҳудудида. Дастлаб (ХХ асрнинг 30-йилларида) орол бўлган. Каспий денгизи сув сатҳининг пасайиши натижасида 1937-йилдан ярим оролга айланган. Майдони 500 км². Ер юзаси текислик. Марказий кисмида Чухрак қирлари (100 м) жойлашган. Ч.нинг кўп кисмини шўрхоктақирлар, дўнг ва бархан қумлар эгаллаган. Иклими қуруқ, ёзи иссиқ, қиши нисбатан илиқ. Тупроқўсимлик қоплами жиҳатидан типик чўл. Нефтгаз, озокерит конлари; таркибида ёд, бром бўлган минерал булоқлар бор, денгиз бўйларида балиқ овланади. Ғарбий қисмида (денгиз бўйида) Челекен шаҳри жойлашган.