Chelyabinsk viloyati
Челябинск вилояти – Россия Федерациясидаги вилоят, 1934 йил 17 январда ташкил этилган. Майдони 87,9 минг км². Аҳолиси 3606,1 минг киши (2002), асосан, руслар (81%), шунингдек, татар, бошқирд, украин, немис ва бошқа миллат вакиллари яшайди. Шаҳар аҳолиси 81,8%. Таркибида 24 маъмурий туман, 30 шаҳар, 30 шаҳарча бор. Маркази – Челябинск шаҳри Бошқа йирик шаҳарлари: Магнитогорск, Златоуст, Миасс, Копейск.[1]
Челябинск вилояти Жанубий Уралнинг шарқий ён бағирлари ва Урал орти платоси билан ёндош ҳудудда жойлашган. Фойдали қазилмалари: темир, никел, мисрух рудалари, қўнғир кумир, магнезит, графит, боксит, мармар, кварс кумлари ва бошқа Иклими континентал, киши совуқ, давомли. Январнинг ўртача темпатураси – 16°дан –18° гача. Ёзи илиқ, жануби-шарқида иссиқ, июлнинг ўртача темпатураси 17–20°. Йилига 300 мм дан (текисликда) 600 мм гача (тоғларда) ёғин тушади. Вегетация даври 130–150 кун. Асосий дарёлари – Урал, Миасс. Чучук ва шўр сувли кўл кўп. Энг йирик кўллари: Увилди, Иртяш, Тургояк, Катта Касли, Чебаркўл. Вилоят ўрмонли дашт ва шимолий дашт зонасида жойлашган. Тупроклари, асосан, оддий ва ювилган қоратупроқ ҳамда бўз ўрмонли, бўз тоғўрмонли ва ўтлоқи тупроқ. Шимолида тоғтеракқайин ва қарағай ўрмонлари, марказий қисмида ўрмонли дашт ўсимликлари кенг тарқалган. Ўрмон ва дашт ҳайвонлари учрайди. Челябинск вилояти ҳудудида миллий боғлар, Илмен қўриқхонаси бор. Ўрмонлар вилоят ҳудудининг 25% ни эгаллайди. Саноатининг етакчи тармоқлари: қора (Россиядаги пўлатнинг 22% дан ортиғи, қора металл прокатининг 22%, пўлат қувурларнинг 18% ишлаб чиқарилади) ва рангли металлургия, машинасозлик ва металлсозлик (электродвигателлар, радио мосламалари, совиткич ва музлаткичлар, юк машиналари, кончилик жиҳозлари, станоклар, соатлар ва бошқалар), кимё (минерал ўғитлар, синтетик смолалар, лок ва бўёқлар) саноатлари. Енгил ва ҳарбий саноат мажмуаси корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Қўнғир кўмир, қора ва рангли металлар рудалари, магнезит қазиб олинади. Йирик корхоналари: Челябинск трактор заводи, Юрюзан механика заводи, УстКатав вагонсозлик заводи ва бошқа Электр энергиянинг кўп қисми маҳаллий электр стансияларда ишлаб чиқарилади.
Челябинск вилоятининг етакчи тармоғи сутгўшт етиштиришга ихтисослашган чорвачилик (қорамол, қўй ва эчки, чўчқа), паррандачилик. Ғаллачилик (асосан, буғдой экилади) ва донловиячилик, сабзавотчилик ривожланган. Картошка куп экилади.
Челябинск вилояти узунлиги 1793 км, қаттиқ қопламали автомобил юллари 8137 км (2002). Вилоят ҳудудидан транзит нефт ва газ қувурлари, авиалиния шохобчалари утган. Магнитогорск ва Челябинскда йирик халқаро аэропортлар бор. 10 олий уқув юрти, 34 илмий тадқиқот институти, 13 музей, 7 театр фаолият курсатади. Вилоятда 160 дан зиёд санаторийкурорт муассасалари ва дам олиш жойлари бор.
Манбалар
- ↑ "Челябинск вилояти" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Россия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |