Чен Леи (1985-йил 16-октябрда Шанҳаида туғилган) — профессионал хитойлик футболчи, ҳозир Хитой Суперлигасида „Чонгқинг Лифан“ жамоасида ўйнайди. Чен халқаро майдонда Хитой терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Чен Леи
陈雷
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1985-йил 16-октябр (1985-10-16) (41 ёш)
Таваллуд жойи Бенгбу, Анҳуи, Хитой
Бўйи 1.80 м (5 фт 10.9 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Чонгқинг Лифан
Рақами 23
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2003—2005 Шангҳаи Шенҳуа
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2006—2010 Шангҳаи Шенҳуа 31 (0)
2007—2008 → Чангчун Ятаи (Ижара) 41 (2)
2009 → Шензҳен Асиа Травел (Ижара) 13 (0)
2011 Шензҳен Рубй 22 (0)
2012—2013 Далиан Аэрбин 26 (0)
2014- Чонгқинг Лифан 130 (4)
Миллий терма жамоа‡
2009 Хитой 2 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(31-декабр 2020-йил учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (12-август 2009-йил учун)

Клубдаги фаолияти

Чен Леи Шанҳаи Шенҳуа жамосида ўзининг биринчи профессионал дебютини 2006-йил апрел ойида 20 ёшида Шензҳен Кингwай жамосига қарши ўтказган[1]. Мавсум охирига келиб у „Шанҳаи“ таркибида тўртта ўйин ўтказишга муваффақ бўлган, бироқ 2007-йилги лига бошида Чен Лей „Чангчун Ятай“га икки мавсумга ижарага берилган[2]. Чангчун Ятайда у кўпроқ майдонга тушган. Майдонда кўпроқ ҳаракат қилиши унга ўзини кучли томонларини кўрсатишига имкон берди. Улар билан биринчи мавсумида жамоага биринчи лига чемпионлигини қўлга киритишга ёрдам берган. У 2009-йилги Хитой Суперлигаси мавсуми бошида Шанҳаи Шенҳуага қайтган ва у ерда аста-секин асосий жамоада ҳимоячи сифатида ўйнай бошлаган. Чен Лей лигада бор-йўғи олтита ўйинда майдонга тушганидан сўнг, мавсум охиригача яна бир бор Шензҳен Асиа Травел жамоасига ижарага берилган[3]. 2010-йилги лига мавсуми бошида Чен Шанҳаига қайтган. Чен 2014-йил январида Хитойнинг биринчи лигасининг бошқа клуби „Чонгсин Лифан“ жамоасига ўтган.

Халқаро фаолияти

Чен Леи Хитой терма жамоасидаги дебютини 2009-йил 1-июн куни Эронга қарши ўртоқлик ўйинида ўтказган. Ўйинда Хитойликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Чен ЛеиРонг Хаонинг ўрнига заҳирадан майдонга тушган[4].

Фаолият статистикаси

Клуб Мавсум Лига Мамлакат Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Шангҳаи Шенҳуа 2006 Хитой Супер Лигаси 1 0 1 0 1 0 - 3 0
2009 6 0 - 4 0 - 10 0
2010 24 0 - - - 24 0
Жами 31 0 1 0 5 0 0 0 37 0
Чангчун Ятаи (Ижара) 2007 Хитой Супер Лигаси 21 0 - - - 21 0
2008 20 2 - 3 1 - 23 3
Жами 41 2 0 0 3 1 0 0 44 3
Шензҳен Рубй (Ижара) 2009 Хитой Супер Лигаси 13 0 - - - 13 0
Шензҳен Рубй 2011 22 0 1 0 - - 23 0
Далиан Аэрбин 2012 13 0 1 0 - - 14 0
2013 13 0 5 0 - - 18 0
Жами 26 0 6 0 0 0 0 0 32 0
Чонгқинг Лифан 2014 Хитой Биринчи Лигаси 29 2 1 0 - - 30 2
2015 Хитой Супер Лигаси 24 2 1 0 - - 25 2
2016 6 0 1 0 - - 7 0
2017 26 0 0 0 - - 26 0
2018 14 0 1 0 - - 15 0
2019 23 0 1 0 - - 24 0
2020 8 0 1 0 - - 9 0
Жами 130 4 6 0 0 0 0 0 136 4
Жами 263 6 14 0 8 1 0 0 285 7

Ютуқлар

Клуб

Чангчун Ятайи

  • Хитой Суперлигаси : 2007-йил

Чонгқинг Лифан

  • Хитой Биринчи лигаси : 2014[5]

Манбалар

  1. ↑ „忻峰弑旧主李玮峰红牌 深圳1-0申花取得赛季首胜“. Сина Спорц (5-апрел 2006-йил). Қаралди: 5-апрел 2009-йил.
  2. ↑ „Гименез то cоач неwлй cомбинед Шангҳаи Шенҳуа“. чинавиэw.cн (17-феврал 2007-йил). 18-декабр 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-июл 2012-йил.
  3. ↑ „Чéн, Лéи“. натионалфоотбаллтеамс.cом. 2012-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-июл 2012-йил.
  4. ↑ „郜林补射绝杀高家军迎来首胜 中国队1-0胜伊朗“. спорц.соҳу.cом (1-июн 2009-йил). 19-январ 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-июл 2012-йил.
  5. ↑ „CҲИНА ЛЕАГУЭ ОНЕ > 2014“. соccерwай.cом (1-ноябр 2014-йил). Қаралди: 5-август 2019-йил.