Чен Зҳаоди (хитойча: 陈招娣; 1955-йил 15-апрел — 2013-йил 1-апрел) хитойлик аёл волейболчи, мураббий ва ҳарбий генерал унвонига эга. У 1981-йилда ФИВБ волейбол бўйича аёллар жаҳон чемпионатида ва 1982-йилда ФИВБ волейбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган Хитой терма жамоасининг асосий аъзоси эди. 1983-йилда Волейболчилик фаолиятини якунлагач, терма жамоада мураббий ёрдамчиси, кейинроқ жамоа менежери, аёллар ўсмирлар терма жамоасида эса бош мураббий бўлиб ишлаган. Шундан сўнг, Чен Зҳаоди Халқ Озодлик Армияси Бош Сиёсий Департаменти Маданият ва спорт бюроси директори бўлди ва генерал-маёр унвони билан тақдирланди, бу уни ҳарбий генерал лавозимига эга бўлган ягона хитойлик спортчига айлантирди. Чен саратон касаллигидан азият чекди ва 2013-йилда 57 ёшида вафот этди.

Ёшлик йиллари

Чен 1955-йил 15-апрелда[1] Ханчжоу, Чжежианг, Хитойда туғилган[2]. Ханчжоудаги 10-сонли ўрта мактабда ўқиган[2]. 1970-йил декабр ойида у 15 ёшида Чжежианг провинсияси аёллар волейбол жамоаси сафида ўйнаш учун танланган[3].

Фаолияти

Волейбол

1973-йилда Чен Халқ Озодлик Армиясининг Байи волейбол жамоасига танлаб олинган[1]. 1979-йил июн ойида Чен Зҳаоди Япониянинг Ҳитачи жамоасига қарши клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида жароҳат олди ва чап қўлининг билак суягини синдириб олди. Икки ой ўтгач, у чап қўлини бинт билан ўралган ҳолда Хитойнинг Тўртинчи Миллий ўйинларида Байи жамоасида ўйнади ва шундан буён „Бир қуролли генерал“ лақаби билан атала бошланди[2].

1976-йилда Чен Хитойнинг аёллар миллий волейбол жамоаси томонидан сеттер сифатида ўйнаш учун танлаб олинган[1]. Юан Wеимин бош мураббийлигидаги жамоа 1979-йилда илк Осиё чемпионлигини қўлга киритди[4]. 1981-йилда жамоа биринчи марта ФИВБ волейбол бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон кубогида ғолибликка эришди ва Чен жамоадоши ва яқин дўсти Ланг Пинг билан[1] бу ғалабада муҳим рол ўйнади[4]. Кейинги йили жамоа Перуда 1982-йилги ФИВБ волейбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди[5]. Жамоа кейинги тўрт йил ичида яна учта жаҳон чемпионлигини қўлга киритди ва унинг аъзолари Хитойда миллий қаҳрамон сифатида эътироф этилди[1]. Чен 1983-йилда волейбол ўйинчиси сифатида истеъфога чиқди ва 1984-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида Хитой терма жамоаси олтин медални қўлга киритган ватида жамоанинг ёрдамчи мураббийи вазифасини бажараётган эди[3].

Чен Зҳаоди 1983-йилда Пекин жисмоний тарбия институтинибитирди[6].

1986-йилда Чен Хитойнинг ўсмирлар терма жамоасининг бош мураббийи бўлди, унинг жамоаси 1987-йилда волейбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Бироқ, 1988-йилда унга саратон касаллиги ташхиси қўйилганлиги сабабли, лавозимни тарк этишга мажбур бўлган[1].

Саратон касаллигини даволашдан сўнг, у 1989-йилда қайта ташкил этилган миллий волейбол аёллар терма жамоасига қўшилди[3] ва 1992-йилгача жамоа менежери бўлиб ишлади[1]. 1993-йилда Чен Зҳаоди Хитой волейбол ассоциацияси вице-президенти лавозимига кўтарилди[1][6].

1993-йилда Чен Халқ Озодлик Армияси Бош Сиёсий Департаменти (ГПД) Маданият ва спорт бюросига қўшилди. Кейинчалик Чен Зҳаоди бюро директори ва ГПДнинг тарғибот бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимларига кўтарилди ва 2006-йил июл ойида генерал-маёр унвони билан тақдирланди[2]. У ҳарбий генералга айланган ягона хитойлик спортчидир[1][2].

Шахсий ҳаёти

2013-йил 1-апрелда Чен 57 ёшида Пекинда саратон касаллигидан вафот этди[1]. Унинг ота-онаси, иккита катта опаси ва укаси саратон касаллигидан вафот этган[2]. Бабаошан халқ қабристонида унинг дафн маросимида 1000 га яқин хитойликлар қатнашди[7].

Ченнинг ҳикояси ҳам Хитойда ўрта мактаб дарсликларида ёзилган[2][3].

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 Танг. „Реноwнед воллейбалл плаер пассес аwай“ (2-апрел 2013-йил). Қаралди: 3-апрел 2019-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 „陈招娣病逝亲朋好友追思哀悼 癌症或是家庭遗传“ (хитойча) (2-апрел 2013-йил). Қаралди: 3-апрел 2019-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „顶撞袁伟民晋升女少将 陈招娣的故事曾被写入课本“ (хитойча). Пҳоэних Неwс (1-апрел 2013-йил). Қаралди: 3-апрел 2019-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 „缅怀|"独臂将军"逝世六周年 曾是郎平的好闺蜜“ (хитойча) (2-апрел 2019-йил). Қаралди: 3-апрел 2019-йил.
  5. ↑ Ҳан. „老女排冠军陈招娣少将因病逝世 享年58岁“ (хитойча) (1-апрел 2013-йил). Қаралди: 4-апрел 2019-йил.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Чина'с реноwнед воллейбалл плаер Чен Зҳаоди пассес аwай“. Фéдéратион Интернатионале де Воллейбалл (2-апрел 2013-йил). Қаралди: 15-апрел 2019-йил.
  7. ↑ Лиао Хуганг 廖旭钢. „清明千人送别陈招娣 袁伟民口号让郎平眼泪决堤“ (хитойча). Пҳоэних Неwс (6-апрел 2013-йил). Қаралди: 4-апрел 2019-йил.

Ҳаволалар