Ченстохова — Полшанинг жанубий қисмидаги шаҳар. Варта дарёси бўйида. Ченстохова воеводалигининг маъмурий маркази. Аҳолиси 248,9 минг киши (2004). Транспорт йўллари чорраҳаси. Металлургия, машинасозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, қоғоз, мебел саноати корхоналари бор. Меъморий ёдгорликлардан ХВ—ХВИИИ асрларда қурилган бинолар (паулинлар монастири) сақланган.