Черчилл


Жойлашуви
Давлат



Черчилл, Чурчилл — Канаданинг марказий қисмидаги даре. Узунлиги 1400 км (Бивер ирмоғи билан бирга 2000 км дан зиёд). Ҳавзасининг майдони 282 минг км². Буюк текисликлардан оқади ва кенг ўзан ҳосил қилиб Гудзон қўлтиғига қуйилади. Ч. системасида кўл кўп. Йирик ирмоғи — Бивер. Ўртача сув сарфи 1200 м³/сек., баҳорда тошади. Нояб. дан июнгача музлайди. Сув омборлари ва ГЕС қурилган. Куйилиш қисмида Черчилл порти жойлашган.