Черкаслар (ўзларини — адиге деб аташади) — Қорачой Черкасиядаги халқ (40,2 минг киши). РФда жами 50,7 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Туркия ва Олд Осиёнинг бошқа мамлакатларида келиб чиқиши Шим. Кавказдан бўлган барча аҳолини Ч. деб атайдилар. Умумий сони 270 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Кабардин-черкас тилида сўзлашади. Диндор Черкслар — сунний мусулмонлар.