Черкасси — Украинанинг Черкасси вилоятидаги шаҳар (1795-йилдан), вилоят маркази. Кременчуг сув омбори (Днепр дарёси) ўнг соҳилидаги порт. Черкасси ва автомобил йўллари чорраҳаси. Аҳолиси 263,9 минг киши. Черкасси Литва қўл остида бўлган Киев князлиги таркибида 1394-йилдан маълум. 1954-йилдан вилоят маркази. Саноатнинг муҳим тармоқлари: кимё, машинасозлик ва металлсозлик, енгил ва озиқ-овқат саноатлари. Йирик корхоналари: кимё комбинати, кимёвий тола ва кимёвий реактивлар, пластмасса ва бошқа, "Ротор" ишлаб чиқариш бирлашмаси, шакарқанд, сут заводлари, консерва, гўшт, тамаки, тикувчилик бирлашмаси, трикотаж фабриклари, шойи газламалар комбинати ва бошқа фаолият кўрсатади. Курилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Педагогика институти, 2 театр, филармония, ўлкашунослик музейи бор[1].

Черкасси
Мамлакат Украина

Манбалар

  1. ↑ "Черкасси" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил