Черкез
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик
Салсола ричтери

Черкез, норбоялиш (Салсола ричтери (Моқ.) Карел) — шўрадошлар оиласига мансуб йирик бута ёки дарахт Ўрта Осиёнинг қумли чўллари, Эрон ва Афғонистонда ўсади. Бўйи 4 м ча, барглари ингичка, деярли ипсимон, уз. 4—8 см. Гулёнбаргчалари гулларидан қисқа ёки уларга тенг. Гуллари кўримсиз, гулқўрғони оддий, беш бўлакли. Июн—сентабрда гуллаб, мева беради. Ўзбекистоннинг қумли ерларида кенг тарқалган. Емхашак ва доривор ўсимлик. Ундан кўчма қумларни мустаҳкамлашда ҳам фойдаланилади. Хашаги тўйимли, мевасидан доривор моддалар, янги баргларидан газлама бўёқлари олинади, ягдил новдалари совун тайёрлашда ишлатилади. Уруғи, қаламчаси ва илдиз бачкиларидан кўпаяди.