Чернигов — Украинанинг Чернигов вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Десна дарёсининг ўнг соҳилидаги порт. Чернигов ва автомобил йўллари чорраҳаси. Аҳолиси 305 минг киши (2001). Шаҳар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар 907 йилги солномада қайд этилган. Ч. 1802-йилдан Чернигов губерняси маркази.[1]

Енгил (камволмовут комбинати, жунга дастлабки ишлов бериш, тикувчилик, поябзал фабрикалари), озиқ-овқат (гўшт комбинати, сут заводи, кандолат ва макарон фабрикалари), машинасозлик (автомобил эҳтиёт қисмлари, таъмирлашмеханика ва махсус қирқиш асбоблари, радио асбоблари ишлаб чиқарилади), кимё ("Химволокно" ишлаб чиқариш бирлашмаси) саноатлари мавжуд. Уйсозлик комбинати, мусиқа асбоблари (пианино), картон фабрикалари ишлаб турибди. Педагогика институти, 2 театр, тарихий, бадиий халқ декоратив санъати, М.М.Коцюбинский номидаги адабиймемориал музей фаолият курсатади. Тарихиймеъморий қўрикхона. Меъморий ёдгорликлардан СпасПреображение (ХИ аср), Борис ва Глеб (ХИ аср) соборлари. Пятницкий черкови (ХИ аср охири — ХИИИ аср бошлари), Лизогуб уйи (1690-йиллар), Елец ансамбли (ХВИИ асрда асос солинган) таркибида Успение собори (ХИ аср) ва Троица монастири (ХВИИ—ХВИИИ асрлар) сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 "Чернигов" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил