Қоратоғ ёки Черногория (қоратоғча: Cрна Гора), Қоратоғ Республикаси (қоратоғча: Република Cрна Гора) — Сербия ва Қоратоғ таркибига кирувчи республика. Майдони — 13,8 минг км². Аҳолиси — 635 минг киши (1996). Пойтахти — Подгорица шаҳри. Маъмурий жиҳатдан жамоаларга бўлинади. Аҳолисининг кўпи қоратоғлилар; серб ва албанлар ҳам яшайди. Аҳолининг 69% христиан (православ), 19% ислом динига эътиқод қилади. Қоратоғнинг ўз конституцияси, парламенти (скупшчина) ва ҳукумати бор.

Қоратоғ Республикаси
Република Црна Гора
Република Cрна Гора
Шиор: Йўқ
Мадҳия: Ож, свижетла мажска зоро
(Ој, свијетла мајска зоро)
Location of Chernogoriya
Пойтахт Подгорица
Расмий тил(лар) қоратоғ тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Филип Вужановиć
Мило Đукановиć
Мустақиллик
13-июл 1878
• Сербия ва Қоратоғ: Югославиядан
27-апрел 1992
• Сербия ва Қоратоғ бирлашувидан
3-июн 2006
Майдон
• Бутун
13,812 км2 (156-ўрин)
• Сув (%)
1.5
Аҳоли
• 2017-йилги рўйхат
678 931 (165-ўрин)
• Зичлик 45/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$ мил.
• Жон бошига
АҚШ$
Пул бирлиги Евро (ЭУР)
Вақт минтақаси УТC+1
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма МЕ
Телефон префикси 976
Интернет домени .ме

Табиати

Қоратоғ мамлакат жануби-ғарбида, Адриатика денгизи соҳилида жойлашган. Ҳудудининг катта қисмини Динара тоғлиги эгаллаган (энг баланд жойи 2511 м, Дурмитор тоғи); жануби-ғарбида Қоратоғ карстли платоси бор. Иқлими моътадил, континентал. Адриатика денгизи соҳилларида ўрта денгиз иқлими ҳукм суради . Йиллик ёғин ўртача 1600–1800мм, соҳилларда 3000мм гача. Тоғ ён-бағирлари игна баргли ва аралаш ўрмонлар мавжуд . Қоратоғда қўрғошинрух рудалари, боксит, қўнғир ко'мир конлари бор. Асосий дарёлари Морача ва унинг ирмоғи Зета.

Тарихи

Қоратоғ худудига қадимда иллирийлар келиб жойлашган. Милоддан аввалги 1асрда Рим томонидан босиб олинган. Милодий 1асрда Қоратоғ ҳудуди (ХИ асргача Дукля, кейинчалик Зета, ХВ асрдан Қоратоғ деб аталган) Римнинг Далмация, 297 йилдан Превалитана провинсиясига қўшиб олинган. ВИИ асрда славянлар келган. 1479-йилдан мамлакат текислик кисми турклар тасарруфида бўлди. 1499-йилда Қоратоғ ҳудуди Усмонли турк империяси таркибига қўшиб олинди. Туркларга қарши курашган митрополит Данило Петрович Негош (1697—1735-йилларда ҳукмронлик қилган) Негошлар сулоласи (1697— 1918)га асос солган. 1796-йил Қоратоғ амалда мустақилликка эришди. Наполеон урушлари ва сербларнинг мустақиллик учун олиб борган курашларида (1804— 15) Қоратоғ Россия ва Сербия томонида бўлди. 1852-йил Қоратоғ меросий князлик деб эълон қилинди. 1878-йил Берлин конгресси қарорига биноан, Қоратоғ тўлиқ мустақил давлат деб тан олинди. 1910-йилдан Қоратоғ қироллиги деб атадди. Қоратоғ Болқон урушлари (1912—13)да қатнашди. Биринчи жаҳон уруши (1914—18)да Антанта томонида туриб урушди. 1918-йил 1-декабрда Серблар, хорватлар ва словенлар қироллиги (1929-йилдан Югославия) таркибига кирди. 1941-йил апрелда фашистлар Германиясининг Югославияга ҳужумидан сўнг, Қоратоғ Италия қўшинлари томонидан босиб олинди. 1944-йил декабрда Югославия халқ озодлик армияси томонидан озод этидди. 1945-йил ноябр дан Қоратоғ Югославия таркибидаги олти республикадан бири бўлди. 1991-йил Югославия Социалистик Федератив Республикаси парчаланиб, ундан Словения, Хорватия, Босния ва Герсеговина, Македония чиқиб кетгач, Сербия билан Қоратоғ Югославия Иттифоқ Республикасини туздилар. 2003-йил 4-февралдан бу давлат Сербия ва Қоратоғ деб атала бошлади.

Хўжалиги

Саноати минерал хом ашёларни қазиб олиш ва унга ишлов бериш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан боғлиқ. Боксит, қўрғошинрух рудалари, қўнғир кумир, туз казиб олинади. Зета дарёсида ГЕСлар қурилган, йирик иссиклик электр стяси мавжуд. Саноатнинг асосий тармоқлари металлсозлик, кимё, кўнтери ва поябзал саноати. Электротехника (Сетине), кема таъмирлаш (Котор), ёғочсозлик, тўкимачилик ҳамда озиқовқат (жумладан, тамаки) маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари, гўшт комбинатлари, балиқни қайта ишлаш, сут заводлари бор.

Қоратоғдаги етйкчи тармоқ — тоғяйлов чорвачилиги (асосан, қўйчилик). Тоғ яйловлари ва даре водийларида маккажўхори, буғдой, тамаки, сабзавот етиштирилади. Богдорчилик ва токчилик ривожланган. Адриатика денгизи соҳили Қоратоғнинг субтропик ўсимликлар (ситрус мевалар, зайтун ва бошқалар) ўстириладиган муҳим раёни хисобланади. Сайёҳликдан катта даромад олинади, денгиз соҳилида курорт кўп. Асосий денгиз портлари — Бар ва Котор. Бар — Белград йўналишида электрлаштирилган темир йўл магистрали мавжуд. Асосий аэропорти Подгорицада.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари

Таълимнинг асосий тури — 8 йиллик мактаб. 2 йиллик умумий ўрта мактаблар, мақсадли ўрта таълим мактаблари, 8 йиллик мактаб негизида ишчи малакасини берувчи қўшимча мактаблар мавжуд. Подгорицада университет (1973), Никшичда педагогика академияси, Которда олий денгиз мактаби бор. Қоратоғ фан ва санъат академияси (1976-йил ташкил этилган), тарих, геология ва кимёвий тадқиқотлар, гидрометеорология, денгиз биологияси институтлари, сейсмология стяси бор. Бир қанча кутубхона, жумладан, Сетине шаҳрида Марказий халк, кутубхонаси ишлайди. Йирик музейлари: Қад. санъат, этнография, тарих музейи, Негош Петрович музейи, Денгиз музейи.

Кундалик „Победа“ („Ғалаба“) газ. серб тилида 1943-йилдан чиқади. Подгорицада радиостя ва телемарказ ишлайди.

Адабиёти

Қоратоғ адабиёти қўшни халклар адабиёти, айниқса, серб адабиёти билан узвий алоқада ривожланган. Биринчи йирик босма адабий асар Қоратоғда ҳукмронлик қилган Василий Петрович (1709— 66)нинг „Қоратоғ тўғрисида тарих“ асари бўлиб, у 1754-йил Москвада нашр этилган. Янги қоратоғ адабиётининг бошланиши ХВИИИ аср охири — ХИХ аср 1ярмига тўғри келади. Унинг асосчиси шоир ва давлат арбоби Пётр ИИ Петрович Негошдир (1813 — 51). Унинг ижоди қоратоғ шеъриятида1918-йилгача энг юксак чўққи ҳисобланади. „Қоратоғнинг қисқача тарихи“ асари (1835-йил нашр этилган) муаллифи ҳукмрон Пётр (Петар) И Негош шеърий асарлар ҳам ёзган. 1827— 31 йиллар Қоратоғда яшаган серб ёзувчиси ва тарихчиси С. МилутановичСарайлия „Қоратоғ тарихи“ асари (1835)ни ва 2 драма ёзган. ХИХ аср — ХХ аср бошларидаги назмда С. М. Любиши ва серб ёзувчиси С.Матовул хикоялари ажралиб туради. С.Матовул бир неча йил Қоратоғда яшаб қоратоғ халқи турмушини акс эттирувчи бир қанча ҳикоя ва роман ёзган. Бу даврда ёзувчилардан Л. Ёвович, С.Вулетич, М.Томич, С.Шобаич самарали ижод килдилар. 30-йилларнинг бошларида бошқа халклар адабиётидаги каби Қоратоғ адабиётида ҳам „ижтимоий реализм“ окими вужудга кедди ва шу оқим йўналишида шеърий асарлар яратилди. Булар Р.Зоговичнинг „Мушт“ (1936), „Оловли каптарлар“ (1937) тўпламлари, „Келгиндилар“ достони (1937); М.Баневичнинг „Ўрмон“ (1938), „Оловли тонг“ (1941) тўпламлари; Я. Жоновичнинг „Икки даре“ (1938) ва М.Вуковичнинг „Ер“ (1934) тўпламлари. Шу йилларда Д.Журович „Тоғликлар орасида“ ҳикоялар тўплами (1936), „Дукля мамлакати“ романи (1939), Н.Лопичич „Деҳқонлар“ ҳикоялар тўплами (1939)ни яратдилар ва уларда қоратоғ халкининг реал ҳаётини акс эттирдилар. 1950—70 йиллар адабиётида М. Лалич алоҳида ўрин тутади. Унинг „Тўй“ (1950), „Ёмғирли баҳор“ (1953), „Узилиш“ (1955), „Лелей том“ (1962) романларида халқ озодлик кураши мавзуи ёркин акс этган. А.Асанович, Қоратоғ Вукович каби ёзувчилар ҳам шу мавзуда ҳикоя ва романлар яратдилар. Бу давр шеърияти ютуклари Р.Зогович, Д.Жонович, М.Баневич, Д.Костич, Р.Вешович, М.Крал, С.Петрович, Е. Бркович каби шоирлар ижоди билан боғлиқ. Драматургия соҳасида Е. Бркович,. В.Иванович, Ж. Команин ва бошқаларнинг песалари алоҳида ўрин тутади.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Қоратоғ ҳудудидан неолит даврига оид сопол идишлар топилган. Иллирийларнинг мустаҳкамланган қўрғон ва некрополлари жез даври охири ва темир даври бошларида барпо этилган. Ўрта асрларда Қоратоғ меъморлиги Италия ва Далмация, Сербия ва Византия маданиятлари таъсирида ривожланди. 11 а.да роман услубидя черковлар қурилди. 12— ХИИИ асрларда Авлиё Трипуна собори (1166), авлиё Павел черкови (1263— 66; иккаласи Котор шаҳрида), Морач монастири черкови каби иншоотлар қурилди. ХИВ—ХВ асрлардаденгизбуйирнларидаги биноларда роман услубидаги шакллар билан уйғунлашган готика услуби белгилари пайдо бўлди (Савч, Бар, Котордаги черков ва уйлар). 17— ХВИИИ асрлар черков қурилишида барокко услуби кенг қўлланди (Прчандаги черков). ХИХ аср охирида шаҳарларда сўнгги классицизм руҳида ҳашаматли бинолар (Сетинедаги Данилов саройи, 1894—95) ва эклектик иншоотлар (Котордаги авлиё Никола черкови, 1910) пайдо бўлди. 1960—70 йиллар меъморлиги учун миллий ўзига хослик, манзара билан уйғунлаштириб тасвирлаш характерли („Подгорица“ меҳмонхонаси, 60-йиллар, меъмор С.Радевич; „Беко“ универмаги, 1961, меъмор Б.Минч, иккаласи ҳам Подгорицада; Херсегновидаги меҳмонхоналар мажмуаси, 1963, меъмор Д. Катарина, П. Милорад; Будва, Трстенодаги курорт мажмуалари ва бошқалар).

Неолит даврида геометрик шакл ва накшлар билан безатилган керамика ривожланган. 11 —ХИ асрдан маҳобатли рангтасвир намуналари сақланган (Стон яқинидаги авлиё Михаил черкови фрескалари). ХИИИ—ХИВ аср тасвирий санъатида роман ва готика услуби унсурлари қўшилиб кетди (Морачдаги монастир черковлари фрескаси, 1252). 15— ХВИ аср рассомлар ижодида уйгониш даври белгилари мавжуд (Лавро Маринов ва Вицко Доброчевичи). ХВИИ—ХВИИИ асрларда маҳаллий рассомлардан Ж. Митрофанович, А. Вуичич, Т. Коколя ажралиб туради. Византия санъати анъаналари миниатюрада сақланиб қолди. ХИХ аср 2ярми — ХХ аср бошларидан Қоратоғнинг ўз тасвирий санъати шаклланди. Рассомлар миллий тарих мавзуидаги портрет, композициялар яратдилар (П. Почек, М. Грегович, И. Шобаич). ХХ асрнинг 20—30-йилларида рассомлар М. Милунович, П. Лубарда, ҳайкалтарош Р. Стиёвич самарали ижод қилдилар. Қоратоғда монументал санъат ҳамда тематик, портрет ва пейзаж рангтасвир ривожланган.

Мусиқаси

Қоратоғда ХИХ аср охиригача фақат халқ мусиқа маданияти ривожланган. Халқ эпик, қахрамонлик, лирик, маросим қўшикларини ижро этишнинг қад. анъаналари сақланган. Халқ мусиқасининг асосий чолғуси қўбизсимон гусле. Оро рақси кенг тарқалган. ХИХ аср охирида мусиқий жамоа ташкилотлари ва ижрочи жамоалар пайдо бўлди. Композитор Й. Иванишевич, хормейстер А. Иванович дастлабки профессионал мусиқачиларидандир. Биринчи мусика мактаби 1924-йил Сетинеда ташкил этилган. Иккинчи жаҳон уруши (193945) дан кейин Сетине (1947), Подгорица (1950, М. Милянов номида), Котор (1950) ва бошқа шаҳарларда мусиқа мактаблари очилди. Подгорицада Радионинг симфоник оркестри ва аралаш хори, „Оро“ халқ ашула ва раке ансамбли бор. Ҳаваскорлик хор жамиятлари, Қоратоғ композитор ижрочимусиқачилар жамияти ишлайди.

Театри

Қоратоғ профессионал театри ХИХ аср — ХХ аср 1ярмида раем бўлган театрлаштирилган маросимлардан бошланади. Театр маданиятини ривожлантиришда Пётр ИИ Петрович Негош ижоди катта аҳамиятга эга бўлган. Унинг „Тоғ тожи“ (1847) ва „Сохта подшо Степан Мали“ драматик асарлари Қоратоғ ўтмишига бағишлаб ёзилган (ҳаваскор театр тўгараклари томонидан қўйилган). 1953-йил Подгорицада Қоратоғ миллий театри (драма ва опера труппалари билан) ташкил этилган. Режиссорлардан Б. Эракович, актёрлардан В. Мандич, Д. Томас, Б. Вукович ва бошқа машҳур.

Манбалар