Chervetslar
Червецлар — коксидлар кенжа туркумига мансуб тенг қанотли ҳашаротлар. 250 га яқин тури учрайди. Танасининг узунлиги 0,5–35 мм. Урғочиси қаноциз. Эркакларида битта олдинги жуфт қанотлари бор, оғиз аппарата ривожланмаган. Урғочисининг оғиз аппарати сўрувчи типда. Танасининг усти мумсимон ёки унсимон губор билан қопланган. Кўпчилик турлари мавсумда 1—2, айримлари эса 3—4 авлод беради. Жинсий йўл билан ёки партеногенетик кўпаяди. Урғочиси 3000 тагача тухум қўяди, тирик туғадиганлари ҳам бор. Ўрта Осиёда комсток червеци, унсимон узум червеци, думалоқ червец, акация ва бошқа турлари зарар келтиради. Червец қишлоқ хўжалик ва техника экинлари, манзарали ҳамда ўрмон ўсимликлари зараркунандасидир. Кўпчилик турлари иҳота дарахтлари (тут)ни шикастлайди. Зарарланган дарахтлар ўсиши ёмонлашади, барг, мевалари тўкилади, новдалари қуриб қолади. Бўёқчилик саноатида айрим червестлар ажратган моддалардан фойдаланилади.
Кураш чоралари: қирқилган новдаларни боғдан ташқарига олиб чиқариб ёқиб юбориш; дарахт куртаклари ривожланмасдан олдин унга минералмой эмулцияси (бир туп дарахтга 10—15 л) пуркаш ва бошқа экиладиган кўчатларни метил бромид препарати (50—60 г/м3) билан фумигация қилиш.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |