Омода 5 2022 йилдан бери Хитойнинг Черй компанияси томонидан ишлаб чиқарилган купега ўхшаш кузовга эга ихчам кроссовердир. Тўлиқ бакига 52Л бензин кетади. мехамика.

Тарихи

Модел 2021-йил ноябр ойида Гуанчжоу автосалонида тақдим этилган. Омода модел номи „янги“ деган маънони англатувчи „О“ ҳарфидан ва „Мода“ сўзидан иборат – „мода тренди“. [1] Черй бош дизайнери Стив Хум ранг ва шакл билан тажриба ўтказган Ишлаб чиқариш 2022 йил феврал ойида бошланган , Хитойда ички бозорда сотиш 2022 йил июн ойида бошланган [2] Бундан ташқари Исроил, Россия, Эронда ҳам сотувда мавжуд. Мавжуд еттита трим даражасидан биринчи тўрттаси 156 от кучига эга 1,5 турбо двигател билан жиҳозланган. – Бундай машиналар нархи 92,9 дан 108,9 минг юангача; қолган учта конфигурация 197 от кучига эга Кунпенг оиласининг 1,6 двигатели билан жиҳозланган.- Нархи 108,9 дан 128,9 минг юангача [2] . Компания гибрид ва электр версияларини чиқаришни режалаштирмоқда. . Ҳозида механика варианти мавжуд. Дастлаб, фақат олд ғилдиракли версия мавжуд эди, 2023 йил январ ойидан бошлаб, орқа ўқга уланиши мумкин бўлган Омода C5 АWД версияси мавжуд . Бу машинанинг ўзига хос қулайликларидан бири ҳисобланди.

Россия бозорида

Омода C5, Москва, 2023 йил

Россия ОМОДА брендининг биринчи экспорт бозорига айланди, у 2023 йилда 25 мамлакат бозорларига чиқишни режалаштирмоқда . Ҳозирда Қозағистон, Эрон ва Исроил давлатларида сотувга чиқарилган. Россияда моделни тарғиб қилиш 2022 йил май ойида бошланди, сотувлар 2022 йил 11 октябрда бошланди ва йил охирига келиб 1239 дона сотилди – фақат уч ой ичида ОМОДА 9-ўринга киришга имкон берди. Россияда энг кўп сотиладиган ТОП 10 талигида Хитой брендлари ва 2023 йил апрелига келиб, сотувлар бошланганидан бери 7000 дан ортиқ дона аллақачон сотилган . Бу машина ишлаб чиқарилганига кўп бўлмасдан юқори сотув кўрсаткичларига эга бўлмоқда.

Эслатмалар

  1. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед мотор
  2. ↑ 2,0 2,1 Кроссовер Черй Омода 5 оказался в Китаэ неожиданно дешёвим // Авто Журнал, 9 июня 2022

Синов драйвлар