Чесма жанги — рустурк уруши (1768—74) даврида бўлган жанг [1770-йил 26.6 (7.7)]. Адмираллар Г.А. Спиридов ва С.К. Грейг қўмондонлигидаги рус флоти Кичик Осиё соҳилидаги Чесма (Чашма) кўрфазида турк флотини қуршаб олиб, тормор келтирган. Бу ғалаба рус флотига Эгей денгизида ҳукмронлик қилиш ва Дарданелл буғозини қамал қилиш имконини берган.