Chet el fuqarolari
Чет эл фуқаролари— Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлмаган, бошқа давлат фуқаролигига ва ўзининг бошқа давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлган шахслар[1].
Чет эл фуқароларига сиёсий бошпана бериш тартиби
Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган принсиплари ҳамда нормалари асосида, ушбу Қонунга ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ берилади. Сиёсий бошпана ўз фуқаролиги бўйича мансуб бўлган мамлакатда ёки доимий яшаш жойида ижтимоий-сиёсий фаолияти, диний эътиқоди, ирқий ёки миллий мансублиги учун таъқиб қилинишдан ёки таъқибнинг жабрланувчиси бўлишига реал таҳдиддан, шунингдек халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган инсон ҳуқуқлари бузилишларининг бошқа ҳолларидан бошпана ва ҳимоя излаётган, бошқа давлатлар ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига, шунингдек уларнинг оила аъзоларига берилади. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Чет эл фуқароларининг эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқаролари ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш, турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Ҳеч ким Ўзбекистон Республикасининг қонунида назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқароларига нисбатан фақат Ўзбекистон Республикасининг қонунлари асосида процессуал мажбурлов ва маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган тартибда ушлаб турилган ёки қамоққа олинган чет эл фуқароларига уларнинг ҳуқуқлари ҳамда ушлаб турилишига ёхуд қамоққа олинишига сабаб бўлган ҳолатлар тўғрисида хабар қилиниши керак.
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида“. ҳттпс://лех.уз/доcс/-5443899. лех.уз. Қаралди: 2-октабр 2024-йил.
| Ҳуқуқшуносликка оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |