Генриэтта Четта Чевалиэр (1901-йил 2-апрел – 1973-йил 9-июл), Римда истиқомат қилган инглиз миллатига мансуб малталик аёл, Иккинчи жаҳон уруши пайтида Ватиканда фаолият юритган Монсенёр Ҳугҳ ЎФлаҳертйга тегишли „Роме Эсcапе Лине“ тармоғининг муҳим вакили бўлган. Унга тегишли Виа Империа кўчасининг учинчи қаватидаги квартираси Европанинг фашистик режимларидан қочган қочқинларини жойлаштириш учун омбор сифатида ишлатилган. У ташкилот ичида „Мрс. М.“ номи билан танилган. Унинг ном де гуэрреси яъни тахаллуси у туғилган Малта оролига ишорами ё онасининг қизлик фамилиясими ёки бошқа омил сабабли эканлиги ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Четта Чевалиэр
Таваллуди
Ҳенриэтта Сcерри

2 Април 1901 (1901-04-02)
Вафоти 9 Жулй 1973 (1973-07-10) (агед 72)
Малта
Касби
  • Жосус
  • ҳамшира
  • уй бекаси
Турмуш ўртоғи Тҳомас Чевалиэр
Отаси Эммануэл Сcерри
Онаси Мариа нéэ Мамо

Ҳаёти

Четта Чевалиэр Малтанинг Слиэма шаҳрида Эммануэл Сcерри ва унинг рафиқаси Мариа нéэ Мамо оиласида туғилган ва Ҳенриэтта Сcерри исми берилган. У Тҳомас Чевалиэрга 1920-йил 15-майда Слиэмадаги Муқаддас юрак аёллар черковида турмушга чиққан. Эр-хотин Римда яшаган, у ерда жаноб Чевалиэр Британиянинг Тҳомас Cоок & Сонс сайёҳлик компаниясида агент бўлиб ишлаган. Бу вақт оралиғида улар бир нечта фарзандли бўлишган. 1939-йилда турмуш ўртоғининг вафоти ва ўғилларидан бири қамоққа ташланганидан сўнг, британиялик бева аёл Муссолинининг фашистик давлатида қолиб кетган ва ўз фарзандлари ва кекса онасининг ҳаёт кечириши учун жавобгар бўлган. ЎФлаҳерти тармоғига ёлланган Четта Чевалиэр, асосан, ЎФлаҳертига ўз квартирасини фашизмдан қочган қочоқлар учун яшайдиган жой ва хавфсиз омбор ўрнида фойдаланишга карта-бланч сифатида берган. Бир неча қийинчиликларга, жумладан унинг қизларидан бири Гемма Чевалиэрнинг яширинганига ва Сичерҳеицдиэнст томонидан доимий назорати остида бўлишига қарамай, Чевалиэр ва унинг оиласи ЎФлаҳерти тармоғи томонидан эвакуация қилинмагунча доимий ўлим хавфи остида яширин фаолиятини давом эттирган. Эвакуацияга қадар оила шаҳар четидаги фермада, урушнинг қолган қисмини яшириниб ўтказишган[1][2][3][4].

1945-йилда Четта Чевалиэр муҳтожларга бошпана беришдаги ғайриоддий саъй-ҳаракатлари учун Британия Империяси медали (БЕМ) билан тақдирланган. Унинг саъй-ҳаракатлари уруш пайтида 4000 кишига бевосита ёрдам кўрсатиши билан баҳоланади[5][1][4].

Четта Чевалиэр 1973-йил 9-июлда ўз она юрти Малтада вафот этган ва Санта Мария Аддолората қабристонига дафн қилинган. Малта авиация музейида унинг шарафига ёдгорлик боғи барпо этилган ва 2012-йил 24-ноябрда очилган[6][1][2][4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Дебоно. „Малтесе эсcапе cоммиттеэс анд тҳе Додеcанесе сетбаcк“. Тимес оф Малта (2014-йил 9-феврал). Қаралди: 2019-йил 18-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Ҳенриэтта Четта Чевалиэр Б.Э.М. - Спй, Нурсе, Ҳоусеwифе - А Трибуте“. WW2Талк (2018-йил 8-октябр). Қаралди: 2019-йил 18-октябр.
  3. ↑ Голдстеин. „Ватиcан Интригуэ: Приэст Оутwиц Назис“. ҲисторйНет (2019-йил 26-июл). Қаралди: 2019-йил 18-октябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Далмас. „Ан унсунг ҳеро оф wартиме“. Тимес оф Малта (2012-йил 12-июн). Қаралди: 2019-йил 18-октябр.
  5. ↑ Малта Индепендент 3 Феб 2013
  6. ↑ Малта Авиатион Мусеум: Ҳенриэтта Чевалиэр Мемориал Гарден