Chevrolet Aveo
Чевролет Авео Шимолий Америкада Чевролет Сониc бренди остида сотувга чиқарилади.[1]
| Чевролет Авео | |
|---|---|
|
| |
| Асосий маълумотлар | |
| Ишлаб чиқарувчи |
|
| Модел йили | 2002 |
| Ўлчамлари | |
| Узунлиги | (4039) (хетчбек) |
| Кенглиги | (1,735 мм) |
| Баландлиги | (1,450 мм) (хетчбек) |
| Бошқа маълумотлар | |
| Алоқадор автомобиллар | |
Гиоргетто Жужаро Чевролет Авео’ни Даэwоо Калос (модел Т100) асосида қурди. Дизайн Италиянинг ИталДесигн автостудияси томонидан ишлаб чиқилган.
Биринчи авлод (2002-2011)


Ишлаб чиқариш 2002-йилда бошланган. Модел линияси учта кузов туридан иборат - 4 эшикли седан, 5 эшикли хетчбек, 3 эшикли хетчбек. Эвропада энг со'нгги сотуви 2005-йилда бошланган. Чевролет Авео 2003 йилда Қўшма Штатларда сотувга чиқди ва 2001-йилда Чевролет Метро қолдирган бўшлиқни тўлдирди. Канадада хетчбеклар Сузуки Сwифт + ва Понтиаc Wаве деб номланади. Хитойда Шангҳаи ГМ Авео седани номини ўзгартирди ва уни мамлакатда Буиcк Саил, Чевролет Саил номи билан сотди. 2005 йилда Янги Зеландия ва Австралияда Авеони Ҳолден Барина деб сотишни бошлади. 2005 йилгача Опел Cорса ушбу бренд остида сотилган.
2008-йилда модел янгиланди, ташқи кўриниши бошқача эди, двигател ўзгартирилди ва ҳозир Қозоғистон учун 1,2 ДОҲC С-ТЕC ИИ 84 от кучига эга ва 1,4 л ДОҲC ЭCОТЕC 101 а. к. кучли двигател билан пайдо бўлди.
Чевролет Cобалт
Иккинчи авлод (2011-йилдан ҳозирги кунгача)
2011-йилда чиқарилган.

Чевролет Авео РС Авео РС нинг серияли версияси 2011-йилда тақдим этилган. Автомобил Эcотеc турбо зарядланган тўрт силиндрли двигателга эга, ҳажми 1,4 литр ва қуввати 138 от кучига эга ва ГС билан жиҳозланган.
Асосий то'пламда автомобил иккита хавфсизлик ёстиғи билан жиҳозланган.[2] Чевролет Авео Ҳатчбаcк 2003 ва Чевролет Авео Седан 2006 автоҳалокат тестларидан юқори баҳо олди.[3] Чевролет Авео Хетчбек 2008-йил Австралиянинг АНCАП ташкилотидан 5 баллдан 4 та юлдуз - яхши баҳо олди[4].
Ҳаволалар
- Чевролет Авео (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-01-26 санасида архивланган)
Манбалар
- ↑ „Чевролет Авео собираются переименовать в Сониc“. 2012-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-июн.
- ↑ Тест-драйв Чевролет Авео
- ↑ „Краш-тест Чевролет Авео 2006 ж.“. 2021-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-июн.
- ↑ „Краш-тест Чевролет Авео 2008-йил.“. 2009-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-июн.