Chevrolet Cobalt
Чевролет Cобалт — „Генерал Моторс“ томонидан ишлаб чиқилган автомобил. Ушбу автомобил тўрт турда ишлаб чиқарилади.
| Чевролет Cобалт | |
|---|---|
|
2009 Чевролет Cобалт ЛТ седан | |
| Асосий маълумотлар | |
| Ишлаб чиқарувчи |
|
| Модел йили | 2005 |
| Ўлчамлари | |
| Узунлиги |
180.5 ин (4,585 мм) (cоупе) 180.3 ин (4,580 мм) (седан) |
| Кенглиги | 67.9 ин (1,725 мм) |
| Баландлиги |
57.1 ин (1,450 мм) (седан) 55.5 ин (1,410 мм) (cоупе) |
| Бошқа маълумотлар | |
| Алоқадор автомобиллар | |
„Cобалт“ 1,5 литр ҳажмдаги тўрт силиндрли, бензин билан ишлайдиган 106 от кучи қувватига эга ва 5 босқичли механик узатмали двигател билан жиҳозланган. 100 километрга тахминан 6,2 литр ёқилғи сарфлайди. Ривожланиб бораётган бозорларда бу автомобил Б туркумига кирувчи ягона модел бўлади. Бундан ташқари, унинг 6 босқичли автомат трансмиссия ўрнатилган русуми ҳам мавжуд.[1]
Беш киши учун мўлжалланган кенг салонли автомобил йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ён томонлари баланд анатомик ўриндиқлар билан жиҳозланган. Автомобил кондиционер, қуйма дисклар, аудиотизим, хавфсизлик ёстиқчалари, электр кўзгулар ва автоматик трансмиссия билан жиҳозланган.
Cобалт Ўзбекистонда
Чевролет Cобалт Андижоннинг Асака заводида йиғилиб унга Ўзбекистондаги Генерал Моторс Поwертраин Узбекистан заводида ишлаб чиқарилган ҳажми 1,5 литр ва 105 от кучига эга бўлган ДОҲC мотори ўрнатилган. Бу мотор 100 километрга 6,2 литр ёнилғи сарфлайди. „ГМ Узбекистан“ қўшма корхонаси Чевролет Cобалт автомобилини Ўзбекистонда 2012-йил 5 сентябрда тақдим қилган.
2013-йилда Ўзбекистонда 120 мингдан зиёд Чевролет Cобалт ишлаб чиқариш ва унинг ярмидан кўпини хорижга экспорт қилиш режалаган.[2]