Chexlar
Чехлар — халқ, Чехиянинг асосий аҳолиси (9,55 млн. киши 1990-йиллар ўрталари). Умумий сони 10,38 млн. киши. Чех тилида сўзлашади. Диндорлар — асосан, католиклар, протестантлар ҳам бор. Чехия ҳудудига славянлар 5—6асрларда келиб ўрнашганлар. Ёзма манбаларда айрим чех қабилаларининг номлари (чехлар, дудлеблар, хорватлар, лучанлар, зличанлар, дечанлар, пшованлар, литомержицалар, хебанлар, гломачлар) сақланиб қолган. 11 а.да Чехия давлати ҳудудида чех элати шаклланган. Анъанавий машғулотлари — деҳқончилик; чорвачилик ҳам муҳим рол ўйнайди. Халқ ҳунармандчилиги ривожланган. Ч.нинг кўпчилиги саноатда банд. Ч.нинг миллий кийимлари, анъанавий ҳунармандчилиги сақланган. (қаранг Чехия).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |