Чҳаттисгарҳ – Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги штат. Майдони 135 минг км². Аҳолиси 21 млн. киши (2001).

Маъмурий маркази – Райпур шаҳри Штат шарқда Жаркханд ва Орисса, ғарбда МадҳяПрадеш ва Маҳараштра, шим. да УттарПрадеш штатлари билан чегарадош. Штат 2000-йил 1-ноябрда ташкил этилган.

Чҳаттисгарҳ – аграр штат. Аҳолининг 80% қишлоқ хўжалигида банд. Майдонининг 43% ишланади. Асосий экини – шоли, шунингдек, буғдой, маккажўхори, дуккаклилар экилади, зайтунзорлар бор. Боғдорчилик ва сабзавотчилик ривожланган. Штат ҳудудининг 44% ўрмон. Штатнинг муҳим табиий ресурси – ўрмон маҳсулотлари. Металлургия саноати, пўлат қуйиш ва семент здлари, машинасозлик, озиқовқат, кимё саноати корхоналари мавжуд. Пластмасса ишлаб чиқарилади. Алюминий, кончилик ривожланган. Мамлакатда ишлаб чиқариладиган темир йўл платформаларининг 100%, сементнинг 20% Ч.га тўғри келади. Темир, марганец, олтин ва боксит рудалари қазиб олинади. Шунингдек, олмос, берилл, аметист (сафсар), александрит ва бошқа қимматбахр тошлар конлари топилган.

Манбалар