Чҳаула (панжобча: ਚ੍ਹੌਲ਼ਾ ਚ੍ਹੌਲ਼ਾ) — Ҳиндистон Панжоб штатининг Жаландҳар туманидаги Накодар теҳсилида жойлашган қишлоқ. У Филлаурдаги почта бўлимидан 32 километр (20 ми) Накодардан 19.6 километр (12.2 ми), Жаландҳардан 43.6 километр (27.1 ми) ва штат пойтахти Чандигарҳдан 148 километр (92 ми) узқоликда жойлашган. Қишлоқни сайланган вакил Сарпанч бошқаради.

Чҳаула

ਚ੍ਹੌਲ਼ਾ
қишлоқ
Мамлакат Ҳиндистон
Штат Панжоб
Туман Жаландҳар
Теҳсил накодар
Маркази баландлиги 246 м
Аҳолиси
 (2011)
468[1]
Телефон коди 01826
Почта индекс(лар)и 144410
Автомобил коди ПБ 37

Демографияси

2011-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Чҳаула аҳолиси 468 кишидан иборат. Қишлоқда саводхонлик даражаси 79,80% га тенг, бу Панжобдаги ўртача саводхонлик даражасидан юқори.

Аксарият қишлоқ аҳолиси Жадвал кастасига тегишли бўлиб, бу умумий аҳолининг 36,97% кўрсаткични ташкил этади.

Таълим тизими

Қишлоқда Ҳиндистоннинг кундузги овқатланиш схемасига мувофиқ кундузги овқатланишни таъминлайдиган қўшма бошланғич мактаб (При Чҳаула мактаби) фаолият юритади. 1971-йилда ташкил этилган.

Транспорт

Темир йўл

Накодар темир йўл стансияси — энг яқин темир йўл стансияси бўлиб, у қишоқдан 17 километр (11 ми) ва Лудҳиана Жн эса 44 километр (27 ми) узоқликда жойлашган.

Ҳаво транспорти

Энг яқин аэропорт қишлоқдан 62 километр (39 ми) узоқдаги Лудҳиана шаҳрида жойлашган. Шри Гуру Рам Дасс Жеэ халқаро аэропорти ҳудуддан 134 километр (83 ми) узоқликда ўрнашган, шунингдек Чандигарҳда яна бир халқаро аэропорт ҳам мавжуд.

Манбалар