Чибча — Жанубий ва Марказий Америкадаги индейс халқлари гуруҳи (куна, гуайми, муиски, пасто ва бошқалар). 635 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Чибча тилида сўзлашади. Диндорлари — католиклар.