Chigʻir
Чиғир — 1) юкларни кўтариш ёки силжитиш учун мўлжалланган машина; барабанга ўраладиган пўлат арқон (канат) ёрдамида амалга оширилади. Ҳаракатлантириш турига кўра, дастаки ёки машина (электр двигател, ички ёнув двигатели ва бошқалар) билан ҳаракатланадиган, ўрнатилишига кўра муқим (стационар) ва кўчма хилларга бўлинади. Ч. ҳаракатлантирувчи кием, редуктор, барабан, тормоз ва юк кўтарадиган эгилувчан элемент (канат ёки занжир) дан иборат. Юк кўтарувчанлиги 250 кг дан 20 т гача, юк кўтариш тезлиги 0,5–1 м/с. Ч. юкларни кўтариш, тушириш, айрим ҳолларда горизонтал йўналиш бўйича ташишда ишлатилади. Ч.дан кўтаришташиш машинаси ёки мураккаб кранларнинг кўтариш механизми сифатида фойдаланиш мумкин; 2) сув сатҳи суғориладиган ер сатҳидан пастда бўлган жойларда сувни юқорига кўтариб берадиган қад. энг оддий гидравлик мослама; уй ҳайвонлари, одам ёки оқар сув кучи билан ҳаракатга келтирилган. Қадимда Миср, Ҳиндистон, Хитой, Ўрта Осиё ва бошқа ўлкаларнинг суғориш тизимларида қўлланган. Тарихий маълумотларга кўра, оқар сув кучи билан ҳаракатлантириладиган Ч. Ўрта Осиёда (айниқса, Хоразмда) 9— ХИ асрларда кенг тарқалган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |