Чигиртчилар, денгиз қалдирғочлари (Стернидаэ) — балиқчисимонлар туркумига мансуб қушлар оиласи[1]. 10 уруғи ва 43 тури бор. Гавдасинингуз. 20–55 см. Қаноти узун, тумшуғи учли. Умумий ранги оч, кўпчилик турларининг бошида қора "қалпоқча"си, бармоқлари орасида тери парда бор. Чаққон учади, сувда яхши сузади. Денгиз, кичик дарё ва кўлларнинг оролларида ерда, баъзилари дарахтлар ва буталарда, ботқоқликда яшовчи турлари сув юзасига ўсимлик тўшаб, уя ясайди. 1–4 та тухум қўйиб, 14–22 кун босади. Тухумдан чиқган жўжалари 1 кундан орқасидан эргашиш қобилиятига эга. Табиатда 23–27 йил яшайди. Асосан, балиқлар, кейин ургочиси қисқичбақасимонлар ва ҳашаротлар билан озиқланади. Ер юзида жуда кенг тарқалган. Ўзбекистонда 7 тури учрайди.

Чигиртчилар
Бинар номи

(Бонапарте, 1838)
Генера
Парвоздаги чигиртчи
Оддий чигиртчи

Манбалар