Чикаго университети АҚШнинг йирик олий ўқув юртларидан бири. 1857-йил ташкил этилган (1886—89-йилларда ишламаган, Ж. Д. Рокфеллернинг молиявий ёрдами туфайли 1890-йил фаолиятини тиклаган, доимий машғулотлар 1892-йилдан бошланган). ИХХ-аср охирида хотин-қизларга таълим олиш ҳуқуқини берган АҚШдаги дастлабки университетлардан бири. ХХ-аср 1-ярмидан йирик илмий марказ. 1942-йил бу ерда Э.Фарми раҳбарлигида биринчи марта занжирли ядро реаксияси амалга оширилган. Университет биология, гуманитар фанлар, физика, тижорат, кутубхоначилик, тиббиёт, педагогика, ҳуқуқ ва бошқа соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Кутубхонаси (1892-йил ташкил этилган)да 3,5 миллионга яқин асар сақланади. Университетда 6 мингдан зиёд талаба таълим олади.

Асос солинган санаси 1857-йил

Манбалар