Чил (Пердих пердих) – товуқсимонлар туркумининг қирғовуллар оиласига мансуб қуш[1]. Танаси 35 смга етади. Вазни 350–600 г. Умумий кўриниши кичикроқ товуқни эслатади. Нарининг усти кулрангқўнғир, қора чизиқчалари, қорнида тақасимон жигарранг доғи бор. Модаси одмироқ тусда. Европа, Осиё, Жанубий Ғарбий Сибир ва Ўрта Осиёнинг шарқий ҳудудларида тарқалган. Асосан, дашт ва ўрмондашт, дарё қайирлари, ғалла далаларида қиш ва кузда тўда, бошқа фаслларда жуфтжуфт бўлиб яшайди. Уясини ерга ясайди. 12–20 та тухум қўйиб, нари ва модаси навбат билан 24–25 кун босади. Асосан, ўсимлик уруғлари, мевалари, яшил қисми, ёз ва куз ойларида ҳашаротлар билан озиқланади. Гўшти мазали, овланади. Овчилик хўжаликларида кўпайтирилади.

Чил
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Пердих пердих

Манбалар