Чилдрен оф тҳе Сеа (японча: 海獣の子供, Каижū но Кодомо?, таржимаси: Денгиз болалари) — режиссёри Аюму Ватанабе ва продюсери Эико Танака бўлган, 2019-йили Студио 4°C студиясида чиқарилган япон анимацион филми. Филм Даисуке Игарашининг худди шу номдаги мангаси асосида яратилган. Бу Ватанабенинг „Спаcе Бротҳерс № 0“ (2014) дан кейин кинотеатрларда намойиш этилган биринчи филми ва Игараши мангасининг биринчи анимацион филмидир[1]. Филмда бош ролларга Мана Ашида, Хииро Ишибаши ва Сейсу Урагами овоз берган. Океан бағрии ва ҳаёт сирларига бағишланган ушбу филм, инсоният ва табиат ўртасидаги алоқаларни тасвирлайди. Аниме Японияда 2019-йил 7-июнда чиқарилган[2][3].

Чилдрен оф тҳе Сеа
Режиссёр(лар) Аюму Wатанабе
Продюсер(лар) Эико Танака
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Ҳанасаки Кино
Ролларда
Бастакор(лар) Жоэ Ҳисаиши
Монтажёр(лар) Киёши Ҳиросе
Студия Студио 4°C
Дистрибютор Тоҳо
Премера
санаси
Давомийлик 111 дақиқа
Мамлакат Yaponiya bayrogʻi Япония
Тил Япон
Даромад АҚШ$5,09 миллион (бутун дунёда)

Сюжети

Онаси ва мактаб клубининг бошқа аъзолари билан жанжаллашиб қолган қизлар раҳбари ва ўрта мактаб ўқувчиси Рука ёзги таътилни қаерда ўтказишни билмайди ва отаси ишлайдиган аквариумга боради. У ерда қиз Уми („денгиз“) ва Сора („осмон“) исмли сирли ака-ука билан учрашади, отаси „улар дугонглар томонидан тарбияланган“ деб қизига тушунтиради ва улар сувда яшовчи қобилиятлари борлиги учун олимлар томонидан кузатилаётган бўлади[4]. Учала ўсмир дунёнинг денгиз ҳаётига таъсир кўрсатаётган бир қатор ғайритабиий ҳодисалар билан, масалан, денгизга қулаган комета ва бутун дунёдан Япония сувларида тўпланган сув жониворлари билан қандайдир алоқага эга[5].

Қабул қилиниши

"Чилдрен оф тҳе Сеа" филми бутун дунё бўйлаб кинотеатрларда намойиш этилиши чоғида 2 892 603 доллар йиғди, жами даромаднинг 2,2 миллион долларидан ортиғи Японияда йиғилган.

Роттен Томатоэснинг маълум қилишича, 29 танқидчининг 62% филмга ижобий баҳо берган ва ўртача рейтинг 6.9/10 ни ташкил қилган. Танқидчиларнинг фикрига кўра: „Визуал тажриба сифатида энг яхши баҳоланган анимацион саргузашт, “Чилдрен оф тҳе Сеа" ҳикоя даражасида қониқарли бўлса ҳам, ҳайратланарли даражада ёқимли"[6].

Анимега йўналтирилган Аниме Неwс Нетwорк веб-сайти тўртта шарҳловчининг жавобларини тақдим этди. Ким Моррисси филмга C+ рейтингини берди, бунда сюжетнинг визуал тасвирини мақтаб, „ўзбошимча“ табиатини танқид қилди[7]. Тҳерон Мартин филмни „Б-“ деб баҳолади ва „ажойиб визуал кетма-кетликларни“ таъкидлади, лекин филмни „жуда узун“ ва „мақсадсиз“ деб танқид қилди[8]. Стеве Жонес ва Мичелле Лиу қўшичма шарҳда филмни юқори баҳоладилар, Жонес филмни „мен кўрган энг яхши анимацион филм учун даъвогар“ деб атади, Лиу филмни „гўзал асар“ деб эълон қилди[9].

Манбалар

  1. ↑ „Игараши Даисуке но пурофīру – аллcинема“ (японча). Стинграй (2019). Қаралди: 29-май 2019-йил.
  2. ↑ „Аниме неwс: Чилдрен оф тҳе Сеа манга гец аниме филм адаптатион“. Тҳе Асаҳи Шимбун (9-сентабр 2018-йил). 28-май 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-май 2019-йил.
  3. ↑ Комацу. „Чилдрен оф тҳе Сеа Аниме Филм'с Теасер Траилер Интродуcес Беаутифул Висуалс, Мусиc бй Жоэ Ҳисаиши“. Cрунчйролл. Қаралди: 28-май 2019-йил.
  4. ↑ Пҳиллипс, Мая. „'Чилдрен оф тҳе Сеа' Ревиэw: Финдинг Беаутй ин тҳе Wатерй Дептҳс“ (инглизча). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2-сентабр 2020-йил). Қаралди: 3-сентабр 2020-йил.
  5. ↑ Басеэл. „Аниме филм "Чилдрен оф тҳе Сеа"'с траилер ис ҳеартбреакинглй беаутифул, лоокс лике нотҳинг элсе“. СораНеwс24. Соcио Cорпоратион (28-май 2019-йил). Қаралди: 28-май 2019-йил.
  6. ↑ „Чилдрен оф тҳе Сеа (2019)“. Роттен Томатоэс. Фанданго. Қаралди: Но Wикидата итем cоннеcтед то cуррент паге. Неэд қид ор титле аргумент..
  7. ↑ Морриссй. „Чилдрен оф тҳе Сеа Ревиэw“. Аниме Неwс Нетwорк (20-июн 2019-йил). Қаралди: 10-сентабр 2020-йил.
  8. ↑ Мартин. „Чилдрен оф тҳе Сеа БР Ревиэw“. Аниме Неwс Нетwорк (1-сентабр 2020-йил). Қаралди: 10-сентабр 2020-йил.
  9. ↑ Жонес. „WТФ ис Гоинг Он ин Чилдрен оф тҳе Сеа?“. Аниме Неwс Нетwорк (8-сентабр 2020-йил). Қаралди: 10-сентабр 2020-йил.

Ҳаволалар