Чили архипелаги - Тинч океандаги бир нечта тоғли ороллар гуруҳининг умумий номи, Чилининг жан.ғарбий қирғоклари яқинида. Йирик ороллари: Чилоэ, Уэллингтон, СантаИнес (энг баланд жойи 1341 м). Тезтез зилзила бўлиб туради. Қирғоқлари қўлтиқ ва бухталар билан кучли парчаланган. Ўрмонлари паст бўйли барг тўкувчи дарахтлардан иборат, ботқоқ ва яйлов ўсимликлари ўсади. Аҳоли ўрмончилик ва балиқ овлаш билан шуғулланади. Бош шаҳри ва порти — Анкуд (Чилоэ о.да). Миллий парклар ташкил этилган.