Чилим — тамаки солиб чекиладиган асбоб. Қадимдан Ўрта Осиёда, шунингдек, Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Хитой, Афғонистонда кенг тарқалган. Асосан, қовоқнинг алоҳида навидан, баъзан, металл (мис, бронза, кумуш ва бошқалар)дан тайёрланади. Унинг ташқи томони турли ҳандасий шакллар ва нақшлар билан безалади. Ичига сув солинадиган идиш, унга уланган най (қамиш ёки ёғочдан), тик ўрнатилган найча қўйиладиган сархона ва ўтхонадан иборат шаклга эга. Ч. чекиш киши соғлиғи учун ўта зарарли.