Chillaki

Чиллаки — 1) маҳаллий эртапишар хўраки узум нави. Чиллакининг Қизил Чилаки ва Оқ Чиллаки хиллари бор. Узбекистан, Тожикистон, Қиргизистонда тарқалган. Шарқий экологикгеографик навлар гуруҳига киради. Тупи ўртача усади. Барги майда (диаметри 8—10 см), тўгарак, чуқур кертикли, беш бўлмали, тўқ яшил, нафис, силлиқ. Гули икки жинсли. Узуми июннинг 2ярмида пишади. Узум боши 200—250 г, конуссимон, тиғиз. Ғужуми ўртача, думалоқ (Қизил Ч.ники тўқ қизил, оқ Чиллакиники новвотрангсарғиш), ширинлиги ўртача, пўсти юпқа. Таркибида 14—15% қанд, 3—3,5% кислота бор. Ҳосилдорлиги 80—100 с/га. Асосан, янгилигида истеъмол қилинади. Замбуруғли касалликларга (айниқса, Қизил Чиллаки) чидамсиз. Тошкент, Фарғона, Самарқанд вилоятларида кўп учрайди; 2) экинларнинг эртапишар навлари.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |