Чиллисой — Тошкент вилоятидаги сой. Узунлиги 35 км. Сув сарфи 4 м³/сек. Ч. Бузсув каналидан бошланадиган Чап Соҳил Қорасув каналидан сув олади ва Бўка туманидаги бир неча коллектор (ташлама) сувини қабул қилади. Бўка туманидаги экин майдонларини суғоради. Сувининг қолган қисми Сирдарё бўйидаги ботқоқликларга қуйилади.