Chilonjiyda
Чилонжийда, унаби, хитой хурмоси (Зизипҳус Милл.) — жумрутдошлар оиласи, зизифус туркумига мансуб дарахт ёки бута; экиладиган мева дарахти. Осиё, Африка, Шимолий Америка, Австралиянинг тропик ва субтропик минтақаларида ўсадиган 50 дан ортиқ тури маълум. Жумладан, Ўрта Осиёнинг тоғли ҳудудларида майда мевали ёввойи тури ўсади. Хитой Ч.си (унаби; З.жужуба Милл.) маданийлаштирилган. Япония, Хитой, Покистон, Афғонистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистонда экилади. Дарахти баландлиги 8– 12 м га боради, танасининг йўғонлиги 40—60 см (баъзан 4 м ли бута ҳолида ўсади). 100 йилдан ортиқ яшайди.
| Чилонжийда | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
Барги тухумсимон, ялтироқ, четлари майда арра тишли. Май охири — июл бошларида гуллайди, гуллаши 30—35 кун давом этади. Гули хушбўй, икки жинсли, майда, сарғимтиркўкиш. Ўзидан ва четдан чангланади. Меваси 26— 32 г, уз. 3—3,5 см, ноксимон, тухумсимон, қизғишжигарранг, ялтироқ, пўсти қаттиқ. Сентабр охирида пишади. Эти оч яшил, оқ, ширин. Таркибида 19—20% қанд, 0,3—0,5% кислота, 2,8—2,9% оқсил, 1,73% кул моддаси, 500–523 мг% С ва Р, А витаминлари; илдиз, барг ва пўстлоғида 4—9,5% ошловчи модда бор; шифобахш.
CҲ. намсевар, қурғоқчилик ва совуққа чидамли, баҳорги қорасовуқсан зарарланмайди. Кўчати ўтқазилгач 2—4йили ҳосилга киради. 18—20 ёшида бир туп дарахти 40–45 кг мева беради. Ҳосилдорлиги 150—200 с/га. Қаламча, пайвандлаш йўли билан ҳамда уруғидан кўпайтирилади. Меваси янгилигида ейилади, қуритилади, сукатлар, мураббо, компотлар, консерва қилинади.
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 1967-йилдан Хитой ва 1934-йилда Калифорния (АҚСҲ)дан келтирилган Тан Янсзао, У Синхун навлари экилади.
Зараркунанда ва касалликлари. Ч. касаллик ва зараркунандаларга чидамли. Мевасига Ч. пашшаси катта зарар етказади. Кураш чоралари қўлланилмаганда чилонжийда пашшаси қуртлари меванинг 90—95% ини зарарлайди.
Ад..Тошматов Л., Чилонжийда, Т., 1962; Помология Узбекистана, Т., 1983; Аҳм е до в Ў.А., Хол матов Ҳ.Ҳ., Чилонжийда доривор ўсимлик, Т., 1993.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |