Chiluchor chashma
Чилучор чашма — мезолит даврига оид макон (милоддан аввалги 8—7минг йилликлар). 40 дан ортиқ булоқларнинг қўшилиш жойидан топилгани учун шу ном билан аталган. Тожикистоннинг Хатлон вилояти, Шаҳритуз тумани ғарбида жойлашган. 1953-йилда А.П. Окладников ўрганган. Топилган тош қуроллар, асосан, чақмоқтошдан ясалган, улар учи ўткир тош парракчалар, тўғри тўртбурчак шаклидаги майда тош қуроллар, призма шаклидаги нуклеуслар, қирғичлар ва бошқа ҳар хил тош парчаларидан иборат. Чилучор чашма маконидан топилган қуроллар Капса маданиятига хос қуроллар хилига киради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |