Чилёсин(чиҳил ёсин; форсча қирқ ёсин) - Қуръоннинг Ёсин сурасини ўқиш билан боғлиқ бўлган диний одат. Унда оғир дарддан халос этиш ёки енгиллатиш мақсадида бемор тепасида Ёсин сураси 40-марта ўқилиб, унга дам солинади.