Chim
Чим — тупроқнинг кўп йиллик ўт (ажриқ, итқўноқ ва бошқалар) илдизлари, поялари ва илдизпояси ўрами билан қопланган устки қавати. Таркибида органик модда кўп. Қўриқ ва ўтлоқ ерларда пайдо бўлади, нам тўплаш ва шимиш учун хизмат қилади. Ч.дан махсус усулда кўчирилган бўлаклар кўкаламзорлаштириш ва суғоришда эгатларга сув тарашда сув тупроқни ювиб кетмаслиги учун даҳана ёнларига босишда ишлатилади. Ерни ҳайдашда ва мол боқилганда Ч. бузилса, тупроқ эрозияси рўй беради. Ч.ли тупроқлар чимқирқар плуг билан ҳайдалади, дискланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |