Chimboy tumani
Чимбой тумани - Қорақалпоғистон Республикасидаги туман. 1927-йил 3-июлда ташкил этилган. Шим, ғарбдан Мўйноқ, ғарбдан Бўзатов ва жан.дан Кегейли, шарқ ва шим.шарқдан Қораўзак, туманлари билан чегарадош. Майдони 3 минг км². Аҳолиси 92,8 минг киши (2004). Туманда 8 овул фуқаролари йиғини (Бахтли, Кенес, Май, Майжап, Тагжап, Тозажўл, Қизилўзек, Қўстерек) бор. Маркази — Чимбой шаҳри
| туман | |
|---|---|
| Таркибида | Қорақалпоғистон |
| Маъмурий маркази | Чимбой |
| Ҳоким | Айбек Тажетдинов [1] |
| Расмий тиллар | Қорақалпоқ |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Харитада | |
|
| |
Табиати. Туман ҳудуди Амударё қуйи оқимининг ўнг соҳилидаги текисликда, Кегейли канали соҳилида жойлашган. Баландлиги 60–70 м. Ғарбий ва шим. қисмлари ботқоклашган тўқайлардан иборат. Шим.ғарбидаги қум тепалари унча баланд бўлмаган (250 м) Қўшхона тоғларига туташади.
Иклими кескин континентал. Ер ости сувлари яқин. Ёзи иссиқ, қуруқ. Киши совуқ. Йиллик ўртача температура 11°. Январнинг ўртача температураси —6,9°. Энг паст температура —32°. Амударё соҳилида кўлмак кўп. Туман ҳудудида Қозоқдарё ва унинг ирмоғи Эркиндарё оқади. Улардан Тасжарма, Қизилўзак, Қўшқаржиққан каналлари чиқарилган. 1939—1940-йилларда қурилган Майжап ва Ободжап каналларидан ҳам экинларни суғоришда фойдаланилади. Туман ҳудуди орқали Кегейли канали ўтади (туман ҳудудидаги уз. 70 км). Кизкетган, Ўржап ва бошқа каналлар, Қоракўл, Мақпалкўл, Шардарё, Тобонкўл каби кўллар бор. Улардан ҳам экинларни суғоришда фойдаланилади. Тупроқлари, асосан, оч бўз, кўнғир, ўтлоқи, ботқоқўтлоқи тупроқ; баъзи жойларда шўр тупроклар ва такирлар ҳам бор. Табиий ўсимликлардан қамиш, қўға, юлғун ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан қуён, бўрсиқ, тулки, қобон, чиябўри, бўри, типратикан, кўрсичқон, ҳар хил илонлар, калтакесаклар; қушлардан ўрдак, ғоз, бирқозон, қўтон, қизилоёқ, йилқичи, қирғовул, тўрғай, каптар, қирғий, мусича ва бошқа яшайди.
Аҳолиси, асосан, қорақалпоқлар; ўзбек, рус, қозоқ, татар, корейс ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км² га 31 киши. Шаҳар аҳолиси 46,2 минг киши, қишлоқ аҳолиси 46,6 минг киши (2004).
Хўжалиги. Туман хўжалигида қишлоқ хўжалиги асосий ўринни эгаллайди. Пахтачилик ва шоликорлик, чорвачилик ва полизчилик яхши ривожланган. Пиллачилик билан ҳам шуғулланилади.
Туманда маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, пахта тозалаш, ёғмой, ғишт, қурилиш материаллари, керамика, асфалтбетон здлари ва бошқа бор.
Чимбой туманида 9 ширкат, 570 дан зиёд фермер хўжалиги фаолият кўрсатади. Чимбой туманида фойдаланиладиган ерларга пахта, шоли, сабзавот ва полиз, емхашак экинлари экилади.
Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида қорамол, қўй ва эчки, парранда боқилади.
Чимбой туманида педагогика касбҳунар коллежи, умумий таълим мактаблари, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институти, наслчилик стяси фаолият кўрсатади. 6 кутубхона, болалар маданият саройи, 4 маданият уйи, 5 касалхона, поликлиника, туғруқхона, 11 қишлоқ врачлик пункти ақолига хизмат кўрсатади.[2]
Манбалар
- ↑ Шымбай районы ҳәкимлиги
- ↑ "Чимбой тумани" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |