Chimyon flomoidesi
Чимён фломоидеси (лотинча: Пҳломоидес цчимганиcа) – икки уруғпаллалилар синфи, ялпиздошлар оиласи, фломоидес туркумига мансуб кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Катта Чимён тоғида учратиш мумкин[1].
| Чимён фломоидеси | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Юксак ўсимликлар |
| Синф: | Икки уруғпаллалилар |
| Туркум: | Фломоидес |
| Оила: | Ялпиздошлар |
| Бинар номи | |
| Пҳломоидес цчимганиcа | |
Тавсифи
Баландлиги 40-50 см гача етадиган кўп йиллик гулли ўт ўсимлик. Тугунак орқали кўпаяди. Ўқ илдиз системасига эга. Илдизи узун қалинлашган, учида тугунак ҳосил қилган. Пояси иккита, тик ўсади, оддий, юзаси яшил, силлиқ туксиз. Барглари кенг тухумсимон ёки наштарсимон, четлари тишли ўйилган, пояда навбатма-навбат жойлашган. Поя юқорисидан чиққан барглари бир жуфтдан қарама-қарши ўрнашган, чўзиқ наштарсимон. Гуллари гулбандсиз, кўп гуллари бирлашиб поя юқорисида ҳалқа ҳосил қилади. Гулолди баргчалари бигизсимон қалами узунлиги 10-12 мм. Гултожибаргларининг узунлиги 20 мм, оч бинафшаранг, қўшилган. Гулкосачабарглари узунлиги 12 мм, қалин юлдузсимон туклар билан қопланган. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Косачабаргларининг четлари 4-5 мм узунликдаги ўткир тишлар билан ўралган. Уруғланганидан сўнг гулқўрғони қуриб, тушиб кетади. Июлда гуллаб меваси августда пишиб етилади. Меваси тукли ёнғоқ мева. Уруғи ва тугунаги орқали кўпаяди.
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Табиатда жуда кам тарқалган. Тошкент вилояти Катта Чимён тоғи ҳудудида учрайди. Тоғ ёнбағирларида, сойлар яқинида, қуёш нури тик тушмайдиган ерларда, унумдор тупроқларда кичик тўпламлар ҳосил қилиб ўсади. Биринчи марта 1926-йилда Катта Чимён тоғида топилган[2].
Манбалар
- ↑ „Пҳломоидес цчимганиcа“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.