Chimyon soxta klausiyasi
Чимён сохта клаусияси (лотинча: Псеудоcлаусиа цчимганиcа) – икки уруғпаллалилар синфи, карамдошлар оиласига мансуб гулли ўсимлик тури. Ҳаётий шакли икки йиллик ўсимлик. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Чатқол тоғ тизмаси ҳудудида тарқалган[1].
| Чимён сохта клаусияси | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Юксак ўсимликлар |
| Синф: | Икки уруғпаллалилар |
| Туркум: | Псеудоcлаусиа |
| Оила: | Карамдошлар |
| Бинар номи | |
| Псеудоcлаусиа цчимганиcа | |
Тавсифи
Бўйи 30-50 баъзан 100 см гача етадиган икки йиллик ўт ўсимлик. Ўқ илдиз системасига эга. Пояси узун, юзаси қисқа безчали туклар билан қопланган, илдиз бўғзидан шохланиб кетган. Барглари, яшил, оддий, бандли, ингичка, наштарсимон, пояда кетма кет жойлашган. Гуллари бир жинсли, узунлиги 9-11 мм. Гултожибарглари қўнғир тусда бинафшаранг томирлари бўртиб туради. Уруғчибарги 2 та уруғдоннинг қўшилишидан ҳосил бўлган, икки тумшуқчали. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Июн июл ойларида гуллаб меваси августда пишиб етилади. Меваси қуруқ қўзоқ мева. Қўзоғи ясси тасбеҳсимон шаклда, пояга ёпишган узун тумшуқчали. Меваси пишиб етилганда юқори қисмидан бошлаб очила бошлайди ва уруғлари ерга тўкилади. Уруғида эндосперм мавжуд эмас. Уруғи орқали кўпаяди.
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Ёввойи табиатда кам учрайди, якка якка ҳолатда ўсади. Тошкент вилоятининг Чатқол тоғ тизмаси ҳудудида тарқалган. Қояларда, тошли шағалли ерларда, дарё бўйларидаги тошлоқ ерларда, эриётган қор уюмлари атрофида учратиш мумкин. Маълум бир тупроқ шароитига мослашганлиги сабабли табиатда кам тарқалган. Угом-чатқол давлат табиат миллий боғи ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].
Манбалар
- ↑ „Псеудоcлаусиа цчимганиcа“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.