Chingiz Ahmarov
| Чингиз Аҳмаров | |
| Файл:Чингиз Аҳмаров.жпг | |
| Ҳақиқий исми | Аҳмаров Чингиз Габдураҳмонович |
| Таваллуди | 18-август 1912-йил Троицк |
| Вафоти | 13-май 1995-йил (82 ёшда) Тошкент |
| Миллати | татар |
| Машҳур суратлари | "Амир Темур ва Бибихоним", „Амир Темур ва дарвиш“, „Амир Темур ва Боязид“. |
| Мукофотлари | |
Чингиз Абдураҳмонович Аҳмаров (1912.18.8, Троицк шаҳри, ҳозирги Челябинск вилояти — 1995.13.5, Тошкент) — монументалист рассом, Ўзбекистон халқ рассоми (1964). Ижодида Шарқ миниатюраси анъаналарини давом эттириб, миллий мусаввирлик мактабини яратди. Перм бадиий техникумида (1927-1930), В. Суриков номидаги Москва бадиий институтида (1935-1942) таълим олган. Аҳмаров ўзбек тасвирий санъатининг миллий ўзига хослиги борасида халқнинг бой ва гўзал бадиий меросининг илғор анъаналарини ҳозирги замон санъатига ижодий сингдиришда фаол хизмат қилди. Асарларида ижодкорлик руҳи билан яшаётган замондошларининг гўзал ва ёқимтой, табиати мураккаб ва нафис қиёфалари тасвирланади. Ижодини 30-йилларда дастгоҳ рассомлиги ва графика соҳасида асарлар яратиш билан бошлаган (Ш. Сулаймоннинг „Ли Чу“ китобини безаган, 1934; „Муштум“, „Маш’ала“ журналлари учун расмлар чизган; „Қиз портрети“, „Бола портрети“, „Акам портрети“ ва бошқалар). 2-жаҳон уруши йилларида ватанпарварлик руҳидаги асарларни яратди („Ўзбекистон қиличи“ триптихи, 1942). Дастлаб Навоий театри фоесига Навоий „Ҳамса“си мавзулари асосида маҳобатли деворий расмларни (1944-1947) ишлади. Шу даврдан бошлаб Шарқ мавзуи Аҳмаров ижодидан кенг ўрин олди. Қозон опера ва балет театри (1959), Навоий номидаги Адабиёт музейи (1968), Беруний номидаги Шарқшунослик институти (1968-1969), Самарқанддаги Улуғбек мемориал музейи (1964), „Юлдуз“ ресторани (1970), Ҳамза номидаги Санъацҳунослик институти (1980) ва бошқа биноларга (ҳаммаси ҳам алебастрга темпера билан) деворий расмларни чизди. 50-йиллардан кўп қиррали ижодкор сифатида кўзга ташланди: портретлар (М. Турғунбоева, 1952; рассом Р. Темуров, 1961; шоира Зулфия, 1965; Ҳалима Носирова, „Ёш Навоий“, 1968), театр 866спектакллари ва кинофилмларга чизгилар (М. Шайхзоданинг „Мирзо Улуғбек“ фожиасига, Ҳамза театри, 1964; „Улуғбек юлдузи“, „Икки дил достони“ филмларига), китоб безаклари (Ойбекнинг „Навоий“ романи, 1951; „Равшан“ эпоси, 1958 ва бошқалар), маиший лавҳалар („Бухороча рақс“, „Хоразмча рақс“, „Хуш келибсиз“, ҳаммаси ҳам 1971), расмлар („Индонезия таассуротлари“ туркуми, 1964), амалий санъат буюмлари учун чизгилар (чинни лаганлар учун расмлар, 60-70-йиллар) ҳам яратди. Тошкент метрополитенининг „Алишер Навоий“ бекати, Амалий санъат музейи биноси деворларига ишлаган асарлари (80-90-йиллар) ҳам жозибалидир. Сўнгги йилларда „Амир Темур ва Бибихоним“, „Амир Темур ва дарвиш“, „Амир Темур ва Боязид“ каби асарларини яратди (1992-1995). Асарлари Ўзбекистон санъат музейида, Амалий санъат музейида, Навоий номидаги Адабиёт музейида, Қўқон адабиёт музейида ва бошқа музейларда сақланади. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1968)[1][2].
Манбалар
| Викиомборда „Чингиз Аҳмаров“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 18-avgustda tugʻilganlar
- 1912-yilda tugʻilganlar
- Troitskda tugʻilganlar
- 1995-yilda vafot etganlar
- 13-mayda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Oʻzbekiston Respublikasi xalq rassomlari
- Buyuk xizmatlari uchun ordeni sohiblari
- Lenin ordeni sohiblari
- Xalqlar doʻstligi ordeni sohiblari
- Hurmat Belgisi ordeni sohiblari
- Shaxsiyatlar haqidagi chala maqolalar
- Hamza nomidagi Oʻzbekiston Davlat mukofoti laureatlari