Чингиз Тўрақулович Айтматов (қирғ. Чыңгыз Төрөкул уулу Айтматов; 12-декабр, 1928–10-июн, 2008. Қирғизистоннинг Талас водийсидаги Шакар овулида туғилган) — Қирғизистон халқ ёзувчиси (1968). „Сарвқомат дилбарим“ („Довон“), „Бўтакўз“ („Жазирама“), „Биринчи муаллим“, „Жамила“ каби асарлари билан машҳур.

Чингиз Айтматов
Асл исми Чынгыз Айтматов
Таваллуди 12-декабр 1928-йил
Вафоти 10-июн 2008-йил(2008-06-10)
(79 ёшда)
Нюрнберг, Бавария
Касби ёзувчи, дипломат
Фуқаролиги  Совет Иттифоқи→ КГЗ
Жанр роман, қисса
Шоҳ асари "Жамила", „Алвидо, Гулсара!“
Мукофотлари

Xalqlar doʻstligi ordeni

Ҳаёти ва ижоди

Қирғизистондаги Талас водийсидаги Шакар овулида туғилган. Қирғизистон Фанлар Академияси академиги (1974). Қирғизистон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган (1953). 1956–1958-йиллари Москвадаги ёзувчилар уюшмаси Олий адабиёт курси тингловчиси. Асарларини қирғиз ва рус тилида ёзади. Илк ҳикоялари 1950-йилларда босилган. „Бай-дамтол соҳилларида“ (1955), „Юзма-юз“ (1957) асарлари ўткир сюжет, кучли ички руҳий зиддиятларга бой. „Жамила“ (1958), „Сарвқомат дилбарим“ (1961), „Бўтакўз“, „Биринчи муаллим“ (1962), „Момо ер“, „Сомон йўли“ (1963), „Алвидо, Гулсари“ (1966) каби қиссаларида муҳаббат мавзуи катта эҳтирос билан та-раннум этилган. Чингиз Айтматовнинг „Тоғ ва чўл қиссалари“ туркумига кирган асарлари юксак баҳоланди. Айтматовнинг „Оқкема“ (1970) қиссасида инсоний гўзаллик, эзгулик ва ҳаёт зиддиятлари, экология муаммолари теран тадқиқ этилади. „Оқ кема“ кинофилми ҳам асар каби шуҳрат қозонди. „Соҳил ёқалаб чопаётган олапар“ (1977) қиссасида муҳим маънавий масалалар, шўро давридаги ҳаётнинг машъум манзаралари ўз ифодасини топган. „Асрга татигулик кун“ (1980), „Қиёмат“ (1986), „Кассандра тамғаси“ (1990) романларида замонамизнинг умуминсоний томонлари, она Сайёрамизнинг тақдири, кучли фалсафий, ахлоқий ва ижтимоий муаммолар кўтарилган. Ўтмишини унутган, ҳиссиз, ҳамма нарсага лоқайд, итоат-у, буйруқни бажаришдан бошқа нарсани билмайдиган, туйғу, нозиқ ҳиссиётлари сўнган манқурт образи тасвири Айтматов ижодининг муҳим қирраларидан бири бўлди. Ёзувчининг „Чўққида қолган овчининг оҳи зори“ (М. Шохонов билан ҳамкорликда) асари маънавиятга бағишланган. Айтмаёв прозасида руҳият таҳлили анъанавий фолклор, мифология, образлилик билан уйғунлашиб кетади. Унда масал, рамзийликка мойиллик сезиларли даражададир. Айтматовнинг асарлари жаҳоннинг 176 тилига таржима қилиниб, 20 миллиондан ортиқ нусхада чоп этилган (1999). „Сарвқомат дилбарим“ („Довон“), „Бўтакўз“ („Жазирама“), „Биринчи муаллим“, „Жамила“, „Алвидо, Гулсари“ ва бошқа экранлаштирилган, ўзбек ва чет эл театрларида саҳналаштирилган. „Момо ер“ асарига И. Акбаров мусиқа ёзган. Адиб 2008-йилнинг 10-июнида Германиянинг Нюрнберг шаҳрида вафот этган.

Ёзувчининг қарийб ҳамма асарлари ўзбек тилида нашр этилган. Айтматов ўзбек адабиёти, умуман, ўзбек маданияти тарихини юксак баҳолаб, „Қадим-қадим ўзбек маданиятининг Ўрта Осиёга кўрсатган таъсирини кўҳна Византиянинг Қадим Русга кўрсатган таъсири билан қиёслаш мумкин“, деб ҳисоблайди. Айтматов Ўзбекистон Республикасининг „Дўстлик“ (1995), „Буюк хизматлари учун“ (1998) орденлари билан мукофотланган. Қирғизистон Республикасида Халқаро Чингиз Айтматов номидаги „Олтин медал“ мукофоти таъсис этилган (1999)[1].

2018-йилда адиб таваллудининг 90 йиллигини нишонлаш ҳақида Ўзбекистон Президентининг қарори эълон қилинди[2]. Унга кўра: „Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон“ номли хотира китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш; Чингиз Айтматов ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли филм яратиш; ёзувчи асарлари асосида янги спектакл саҳналаштириш ва бадиий филм суратга олиш; Чингиз Айтматов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига адиб номини бериш; Тошкент вилояти Паркент туманидаги 33-мактабда адиб бюстини ўрнатиш тайинланди.

Фаолияти

1966–1989-йилларда Қирғиз ССР томонидан СССР Олий Суди Миллатлар кенгашининг 7-11 чақирувлар депутати. Қирғиз ССРнинг 330-сонли Фрунзенск-Первомайск ма’муриятидан Олий Кенгашнинг 9-чақирувига сайланган, Миллатлар кенгашининг ташқи ишлар ҳай’ати а’зоси. СССР Халқ депутати (1989–1991 йиллар), У „Иностранная литература“ (Москва) журналига муҳаррир (1980–1990), 1990-йилдан собиқ СССРнинг, сўнг Россия Федерациясининг, 1991-йилдан Қирғизистон Республикасининг Люксембург, Белгиядаги элчиси, СССР Президентлик кенгаши а’зоси, Қирғизистон марказий қўмитаси Компартияси а’зоси, СП СССР ва СК СССР котибияти а’зоси, Қирғиз ССР Тергов қўмитаси бошқарма раиси, Осиё ва Африка мамлакатлари ўртасидаги бирдамликни қўллаш иттифоқи қўмитасининг бошқарувчиларидан бири, “Хорижий адабиёт” журнали муҳаррири, “Иссиқ Кўл форуми” халқаро интеллектуал ҳаракати ташаббускори.

Чингиз Айтматов номидаги богъ

Унвонлари

Қирғизистон Республикаси Қаҳрамони (1997), Қирғизистон ССР халқ ёзувчиси (1974), Қирғизистон ССР ФА академики (1974), Жамияцҳунослик меҳнат қаҳрамони (1978). Ленин (1963) ҳамда СССРнинг учта Давлат мукофотлари лауреати (1968, 1977, 1983). Ўзбекистон Республикасининг „Дўстлик“ (1995), „Буюк хизматлари учун“ (1998) орденлари соҳиби.

Асарлари

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2018/04/02/узбекистонда-cингиз-ажтматов-таваллудининг-90-жиллиги-нисонланади Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги нишонланади]

Ҳаволалар