Chingiz Yakubov
Чингиз Февзиевич Якубов (украинча: Чингиз Февзійович Якубов, қрим татарча: Çingiz Fevzi oğlu Yaqubov, 5-май 1972-йил, Тошкент) – украина ва рус олими, машинасозлик соҳасидаги мутахассис. Қрим давлат муҳандислик-педагогика университети ректори (2016). Техника фанлари номзоди. Қрим Республикаси Давлат кенгаши депутати (2019). „Единая Россия“ партиясининг аъзоси.
| Чингиз Якубов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
5-май 1978-йил |
| Фуқаролиги |
|
60 дан ортиқ илмий ишлар, 2 та монография, 1 та ихтиро ва 6 та декларатив патентлар муаллифи. Битта техника фанлари номзоди тайёрлаган[1].
Биографияси

Чингиз Якубов 1972-йил 5-майда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Отаси Февзи Ёқубов (1937–2019) – Қрим давлат муҳандислик-педагогика университети ректори (1993-2016) ва Украина Қаҳрамони (2004) бўлган.
Таълими
Чингиз Февзиевич 1989–1994-йилларда Тошкент Давлат техника университетининг машинасозлик технологияси йўналишида таҳсил олгаб ва „муҳандис-механик“ соҳаси бўйича малакасини оширган.
Аспирантурани 1998–2001-йиллар оралиғида Харков политехника институтининг кундузги таълимида ўқиган.
Февзиевич 2004-йилда КПИда „Юқори тезликда ишлайдиган асбобларнинг эскиришга чидамлилигини уларнинг дастлабки хусусиятларини мақсадли ўзгартириш орқали ошириш“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Унинг илмий раҳбари техника фанлари доктори, профессор А. И. Грабченко бўлган.
Якубов 2007-йилда Қрим Олий Кенгаши Президиумининг қарори билан „Металга ишлов бериш жараёнларида экологик тоза CОТСни етказиб беришни минималлаштириш усули“ лойиҳаси учун илмий грант олган[1].
2012-йилда Магдебург университетида немис тилида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, муҳандислик фанлари доктори илмий даражасини олган[2].
Ижтимоий ва сиёсий фаолияти
Чингиз Февзиевич 2018-йилда Қрим Республикаси раҳбари ҳузуридаги Қрим-татар халқи кенгашига аъзо бўлди[3].
2019-йил 8-сентябрда „Единая Россия“ партияси[4] рўйхати бўйича Қрим Республикаси Давлат кенгаши депутати этиб сайланди.
Муҳандислик фанлари доктори Якубов 2020-йилдан Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар бўйича кенгаш аъзоси бўлди[5].
Оиласи
Чингиз оилали, тўрт нафар фарзанди бор[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Якубов Чингиз Февзиевич“. 2019-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-март.
- ↑ „Новым ректором КИПУ стал сын Февзи Якубова“. 2016-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-март.
- ↑ Новий „орган“ кримских татар: декорация пустоти
- ↑ „Якубов Чингиз Февзиевич“. Государственный совет Республики Крым. Қаралди: 2022-йил 7-июн.
- ↑ Ректор КИПУ вошел в Совет при Президенте РФ по межнационалним отношениям