Чингизнома
Чингизнома ёки Тарихи Дўст Султон (1557—1558-йилларда Хива хонлигини қисқа муддат бошқарган Бужуғахоннинг ўғли Эш Султон ёки Дўст Султонга бағишлаган) – Хоразм тарихчиси Ўтамиш ҳожи Мавлоно Муҳаммад Дўст ўғлининг асари[1]. Унда Жўжи улуси тарихи, жумладан, Олтин Ўрда ҳукмдори Ўзбекхоннинг 14-аср бошларида ислом динини қабул қилиши ҳикоя қилинади. Чингизнома Абдулғаффор Қиримийнинг 1744-йилда ёзилган Қрим-татар халқи тарихига оид Умдет üт-тевäриҳ асарининг илк тарихий бўлимлари учун ҳам асос бўлиб хизмат қилган[1].
Туркий тилда ёзилган Чингизнома муқаддима ва 9 бобдан иборат. У Чингизхон ва чингизийлар (хусусан, хўжа авлодлари) тарихига оид кўплаб тарихий ривоятларни ўзида тўплаганлиги ҳамда Олтин Ўрда хонлари ва ўғлонлар (хонзодалар) фаолияти ҳақида нодир маълумотлар бериши билан қимматлидир[2].
Асар фақат битта тўлиқ қўлёзма ҳолида сақланиб қолган, ушбу қўлёзма туркшунос ва бошқирд миллатчиси Заки Валидий Тўғонга (1970-йилда вафот этган) тегишли бўлган. Асар таҳрир қилинмаган ва у ҳақидаги илмий баҳслар Заки Валидийнинг ўзи томонидан қилинган нашрлар ҳамда Тўғон кутубхонасидаги қўлёзма билан танишган олимлар томонидан қилинган нашрлар билан чекланади. Асарнинг ягона қўлёзмаси Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида (^ 1552) сақланади[2].
Чингизнома шарқшунос В. П. Юдин (1928—1983) томонидан рус тилига таржима қилинган ва кейинчалик у факсимилеси ҳамда тегишли изоҳлар билан 1992-йил Олмаотада чоп этилган[3].
Чингизнома билан танишган академик Бартолд муаллифни шайбонийлар сулоласига ён босишда, уларнинг бошқа сулолалардан устунлигини таъкидлашга ҳаракат қилганликда айблайди[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Вáсáрй 2009, с. 372.
- ↑ 2,0 2,1 „Ўтамиш ҳожи“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 9-жилд (Тўйчи Ҳофиз — Шаршара). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2005 — 704-бет.
- ↑ Чингизнаме (факсимиле, перевод, транскрипсия, текстологическиэ примечания, исследованиэ В. П. Юдина), АлмаАта, 1992
- ↑ Бартолд В. В., Отчет о командировке в Туркестан, Соч., т. 8, М., 1973
Адабиётлар
- Вáсáрй, Иствáн (2009). "Тҳе Бегиннингс оф Cоинаге ин тҳе Блуэ Ҳорде". Аcта Ориэнталиа Аcадемиаэ Сcиэнтиарум Ҳунгариcаэ (Акадéмиаи Киадó) 62, Но. 4 (Деcембер): 371-385.
- Ули Счамилоглу, [1] Тҳе Умдет ул-аҳбар анд тҳе Туркиc Нарративе Соурcес фор тҳе Голден Ҳордеанд тҳе Латер Голден Ҳорде ин Ҳ. Б. Паксой (эд.), Cентрал Асиан Монуменц, 1992, ИСБН 975-428-033-9.
- З. В. Тоган, Туркистан Тариҳи, Истанбул, 1947.