Chingizxon
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Чингизхон (асл исми Темужин, Темучин) (тах. 1162-йил[1], Ўнон дарёси яқинидаги Делпун Бўлдан мавзеи — 1227-йил август) — Мўғуллар давлати асосчиси, саркарда. Мўғул қабилалари иттифоқи — тайжиутлар сардори Ясугай баҳодирнинг Ўелун Фужин (хотун)дан туғилган тўнғич фарзанди. 13 ёшйда отасидан етим қолган Чингизхон 27 йил давомида бир қанча уруғ ва қабилаларни тайжиутлар атрофида бирлаштириш мақсадида ҳарбий ҳаракатлар олиб борган. 1195—1204-йилларда Чингизхон кераитлар бошлиғи Ванхон Тўғрил (Ўнхон) билан иттифоқса меркит, найман, куралас, икирас, дурбан, татар ва ҳ.к. қабилаларни бўйсундиради. Бироқ, кейинчалик улар орасига адоват тушган. 1204-йил Ўнхон билан бўлган жангда ғалаба қозонган Чингизхон хонлик тахтини эгаллайди. 1206-йил мўғул аслзодалари, нўёнлари иштирокида буюк қурултойда "чингиз" (тенгиз — денгиз, океан) унвони билан сарафроз этилади (Улуғхон маъносида) ва барча қабила, уруғ, элатларнинг буюк хони деб эълон қилинади. Давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини тартибга солишда Чингизхон томонидан эълон қилинган қонунлар тўплами — ясо (ясоқ) муҳим рол ўйнайди. Минг кишилик шахсий гвардия ҳамда юз минг жангчидан иборат отлиқ армияни шакллантирган Чингизхон Сибирдаги бир нечта қабила ва элатларни (1207), Шимолий Хитойни (1211–1215), Ўрта Осиёни (1219–1221), Хуросон, Эронни (1221–1224) ўз тасарруфига киритади. Мўғуллар томонидан забт этилган ҳудудлар вайрон қилинган, аҳолиси қйриб ташланган, қулликка маҳкум этилган. 1224-йил Чингизхон Мўғуллар давлатини 4 ўғли — Жўжи, Чиғатой, Ўқтой ва Тулиларга тақсимлаб берган. Шим. Хитойдаги тангут қабилаларининг Сися давлати (10—13-асрлар)га қарши юриш қилган вақтида Чингизхон оғир дард туфайли вафот этади. Уни Мўғулистондаги Бурхон—Халдун тоғ этагида дафн этишади.
| Чингизхон | |
|---|---|
|
| |
|
Юан империясида чизилган портрети (ХИВ асрга оид) | |
| Мўғуллар империясининг буюк хони | |
|
Мансаб даври 1206 – 1227-йил август | |
| Ўтмишдоши | ўзи давлат барпо этган |
| Вориси |
Тулихон (регент) Ўқтойхон |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
Темужин (Темучин) тах. 1155 ёки 1162-йил Тангутлар давлати |
| Вафоти |
1227-йил август Тангутлар давлати |
| Дафн қилинган жойи |
номаʻлум номаʻлум |
| Миллати | мўғулларнинг бўржигин уруғидан |
| Турмуш ўртоғи |
Бўрта Хулан Есуген Есуй |
| Болалари |
ўғиллари: Хўжинбеги Чечеген Алағай Темулен Алдуун |
| Онаси | Улун хотун |
| Отаси | Ясугай баҳодир |
| Жанглари |
Мўғул-сзин уруши Мўғулларнинг Марказий Осиёни босиб олиши |

Чингизхон даврида мўғул давлатининг ташкил топиши
ХИИ аср охирларига келганда Мўғулистонда яшовчи турли қабила ва уруғлар ўртасида сиёсий курашлар авж олган эди. Уларда айниқса уруғ-аймоқчилик муносабатлари кучли бўлиб, асосан кўчманчи чорвачилик, овчилик ва мол айирбошлаш билан кун кечирар эдилар.
Уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёт даражаси ҳам анча паст эди. ХИИ аср охири-ХИИИ аср бошларига келганда бир-бирига рақиб бўлган мўғуллар, татарлар, найманлар, керойитлар, меркитлар ва бошқа қабилалар ўртасидаги синфий ва сиёсий курашлар натижасида кўчманчи феодал оқсуяклар манфаатини ҳимоя қиладиган давлатнинг вужудга келиш жараёни кучаймоқда эди. Улуғбек Мирзонинг „Тўрт улус тарихи“китобида кўрсатилишича, мўғул шу’баси 9 нафар бўлиб, дастлабкиси Мўғулхон, охиргиси Элихондир. Татарлар эса 8 шу’бага бўлиниб, аввали Татархон бўлиб, татар маликларининг биринчисидир. Уларнинг ҳар иккисининг аждоди Нуҳ пайғамбарга боғланади.
1155-йилда бир нечта қабилалар бошлиғи бўлмиш Ясуғой баҳодир ва Улун хотун оиласида Темучин туғилди. Улуғбекнинг ёзишича Ясуғой баҳодир ўз атрофидаги улуғ аъёнлар билан кенгашиб, уғлининг исмини Темучин деб қўйди. Бунга сабаб ўша вақтларда татар қабилаларининг қудратли подшоҳининг исми ҳам Темучин эди. Гўдак улғайганда Темучиндек қудратли шоҳ бўлсин, деб ният қилинди. Абулғозий ўзининг, „Шажараи турк“ китобида ёзишича "Темучин Мўғул юртининг Йилун-Йилдиқ деган жойида туғилди.Туғилганда бир қўли юмиқ эди. Энага хотин очди ва унда бир пора уюшган қон кўрди.Ташқарига чиқиб ёши улуғларга айтганда улардан бири бу ўғлон улуғ подшоҳ бўлур, ер юзини барчасини олур, кўп элларни қатл ва вилоятларни вайрон қилур деб башорат қилди.
Темучин отадан 13 ёшида етим қолган пайтда отасига тобе бўлган кўпгина қабилалар уларни ташлаб кетди ва шу боис у кейинчалик кўпинча мураккаб ҳамда хавфли шароитларни бошидан кечирди. Ўзаро қабилавий жангларда фаол қатнашган Темучин кейинчалик ўз атрофига 13 минг кишилик лашкар ҳам тўплай олди. Сўнгра уларнинг сони ортиб борди. Тез орада Темучин Найман, Тотор, Унғут, Ўйғур, Керойит қабилаларини ўзига буйсундиришга эришади ва 1205-йилларга келиб у Мўғулистон ҳудудидаги энг қудратли ҳукмдорга айланди. Рус муаллифи М.Иванин Темучинни таърифлаб, ўзининг „Чингизхон ва Амир Темур“ китобида шундай жумлаларни келтиради: Чингизхон хонлик даврининг бошларида 13 минг атрофдаги ўтов ёки оилага эга бўлган бўлса, умрининг охирларида турли тилларда сўзловчи ва турли динларга мансуб бўлган 720 та халқ унга тобе эди. Унинг ўғиллари ва набиралари ҳозирги Хитой, Ҳиндистоннинг бир қисми, Қурия, бутун Марказий Осиё, ҳозирги Россиянинг ҳамда Жанубий Осиёнинг Ҳинддан Фуротгача бўлган деярли барча қисмига ҳукмронлик қилишган, бу ҳудудлар эса атиги 60-70 йил давомида босиб олинган.
1206-йилда Онон дарёси буйида махсус чақиртирилган қурултойда Темучин бутун Мўғулистоннинг Ҳоқони деб эълон қилинди. Шу жойда унга Чингизхон (кучли бақувват дегани) лақаби берилди. Чингизхон шу тариқа Манчжуриядан то Иртишгача Байкалдан Тангғутгача ҳудудларда кўчиб юрувчи кўп сонли қабилаларнинг ягона ҳукмдорига айланди. Давлатнинг диний, сиёсий ижтимоий фаолиятининг барча қирралари 1206-йилдаги ўша йирик йиғинда „Ясо“ қонунлари тўпламида янада асосланиб, мустаҳкамланди. Қорақурум қал’аси пойтахт қилиб танланди.
1207-1208-йилларда Энасой (Энисей) ҳавзаси, Еттисув вилоятининг шимолий қисми босиб олиниб, у ердаги уйғурлар ҳам тўлиқ буйсундирилди. 1209-йилда Чингизхон Хитойнинг шимоли-шарқийдаги Тонгғут мамлакатига ҳужум қилиб, катта ўлжа ва кўплаб одамларни қул қилиб, Мўғулистонга олиб кетди. 1211-1215-йиллар давомида эса аввал Хитойга ҳужум қилиб, қудратли Сзин армиясига қаттиқ зарбалар берди, сўнгра эса Пекин шаҳрини ишғол қилди. Сзин сулоласи ағдарилиб, Шимолий Хитой Мўғуллар давлатига қўшиб олинди. Мўғулистонда қудратли давлатни ташкил қилган Чингизхон ўз эътиборини энди Марказий Осиё томонга қарата бошлади ва ниҳоят 1218-19-йилларда Жетисувни, 1219-21-йилларда Марказий Осиёни батамом ўз империясининг қармоғига қўшиб олди.
Адабиётлар
- У темишхаджи, Чингизнаме, Алма-Ата, 1992
- К и чанов Й.И., Жизн Темучжина, думавшего покорит мир, Бишкек, 1993
- Султанов Т.И., Поднятиэ на белой кошме. Потомки Чингизхана, Алмати, 2001.
Манбалар
- ↑ Ратчневскй, Паул. Генгҳис Кҳан: Ҳис Лифе анд Легаcй. Охфорд: Блаcкwелл Публишинг, 1991. ИСБН 978-0-631-16785-3.