Chingizxon Azimov
| Чингизхон Азимов | |
|---|---|
| Таваллуди |
украинча: Чингізхан Нуфатович Азімов 16-декабр 1931-йилҚозон, РСФСР, СССР |
| Вафоти |
10-октябр 2002-йил (70 ёшда) |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Ҳуқуқшунос |
| Соҳаси | Ҳуқуқ |
| Иш жойлари | Харков юридик институти – Ярослав Мудрий номидаги Миллий юридик университети |
| Институтлар | Харков юридик институти |
| Илмий даражаси | юридик фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Академик раҳбарлари | Ландкоф Самуил |
| Мукофотлари |
|
Чингизхон Нуфатович Азимов (украинча: Чингізхан Нуфатович Азімов; 1931-йил 16-декабр, Қозон – 2002-йил 10-октябр) – совет ва украиналик ҳуқуқшунос олим, ҳуқуқшунослик фанлар доктори (1983), Харков юридик институти профессори (1985). Украина Миллий юридик фанлар академияси аъзоси (1993), фуқаролик ҳуқуқи соҳаси мутахассиси. Фан ва техника соҳасидаги Украина ССР Давлат мукофоти лауреати (1984).
Таржимаи ҳоли
Чингизхон Азимов 1931-йил 16-декабрда Қозон шаҳрида туғилган[1]. Миллати – рус. 1933-йилларда Горкийда истиқомат қилган. 1948–1951-йилларда СССР Ҳарбий-ҳаво кучларининг махсус мактабида таҳсил олган. Ўқишни тамомлагандан сўнг, Волск ҳарбий авиация техникумига ўқишга кирган. 1953-йилда коллежни тугатади ва СССР Ҳарбий ҳаво кучларида хизмат қила бошлайди. Азимов зобит унвонига эга бўлган. Хизмат ўташ давомида Бутуниттифоқ юридик институтининг Одесса филиалида сиртқи бўлимда таҳсил олган[2].
1961-йилда Чингизхон Нуфатович демобилизация қилинди ва Харковда трактор йиғиш заводида иш бошлайди. 1962-йилда Харков юридик институтининг (ХЙИ) сиртқи факултетига ўқишга кирди ва уни 1965-йилда тамомлади. ХЙИни тугатгандан сўнг фуқаролик ҳуқуқи кафедрасида ишлай бошлади, дастлаб лаборант, кичик илмий ходим, 1971-йилдан эса доцент лавозимларида ишлади. 1988-1993-йилларда ушбу кафедра мудири, 1993-йилда эса профессор унвонини олди[2][1][3][4].
Нуфатович 1984-йилдан КПСС аъзоси бўлган.
Азимов 1991-йилда Украина муҳандислик фанлари академияси аъзоси, икки йилдан сўнг, 1993-йилда Украина юридик фанлар академияси аъзоси бўлди[5]. 1994-йилда Украина Олий суди ҳузуридаги илмий маслаҳат кенгашига киритилган[3], шунингдек, патент идораси қошидаги илмий кенгаш аъзоси бўлган. Олим Украинанинг Фуқаролик ва Иқтисодий Кодексларини ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган комиссияларнинг аъзоси бўлган[4].
Чингизхон Нуфатович Азимов 2002-йил 10-октябрда вафот этган[5][4].
Илмий фаолияти

Азимов фуқаролик ҳуқуқининг қуйидаги жиҳатларини ўрганган: саноат мулки ва илмий-техникавий тараққиёт, мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш йўллари, жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мерос ҳуқуқи[5][1].
Чингизхон Нуфатович 1971-йилда „Илмий-тадқиқот ва конструкторлик ташкилотларининг хизмат ихтироларини ҳуқуқий тартибга солиш“ мавзусида юридик фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун, 1981-йилда эса „Илмий-техника тараққиёти соҳасидаги шартномавий муносабатлар“ мавзуида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилди[5]. 1983-йилда ҳуқуқ фанлари доктори унвонини олди[1]. 1974-йилда Азимовга доцент, 1985-йилда эса профессор[5] илмий унвони берилди.
Олим 100 дан ортиқ илмий ишларнинг муаллифи/ҳаммуаллифи бўлган, уларнинг асосийлари: „Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш“ (1975), „Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича шартномалар“ (1976), „Совет фуқаролик ҳуқуқи“ (1977 ва 1983-йиллар, дарслик ҳаммуаллифи), „Илмий-техникавий ахборот ва ҳуқуқ“ (1978), „Илмий-техника тараққиёти соҳасидаги шартномавий муносабатлар“ (1981), „Фуқаро, корхона, ҳуқуқ“ (1991), „Гаров ҳуқуқи“ (1993), „Украина патент ҳуқуқи асослари (ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, товар белгиси)“ (1994), „Мажбуриятларни таъминлаш“ (1995), „Украина фуқаролик ҳуқуқи“ (2000, дарслик ҳаммуаллифи)[1][4][5]. Профессор олти жилдлик „Юридик энсиклопедия“ учун мақолалар ёзишда иштирок этган.
Мукофотлари
Азимов Совет Иттифоқининг „Меҳнат фахрийси“ ва „СССР Қуролли Кучларининг 40 йиллиги“ медаллари билан тақдирланган[4].
1984-йилда олий ўқув юртлари учун 1983-йилда нашр этилган „Совет фуқаролик ҳуқуқи“ дарслиги муаллифлари – В. П. Маслов, А. А. Пушкин, В. К. Попов, М. И. Бару, Ч. Н. Азимов, Д. Ф. Швецов, Ю. И. Зиоменко ва В. С. Шелестов фан ва техника соҳасидаги Украина ССР Давлат мукофоти билан тақдирланган[6].
Шунингдек, „илмий ишдаги муваффақияти ва илмий кадрлар тайёрлаш учун“ Беларус Республикаси Олий Кенгаши Президиумининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган[5][4].
Чингизхон Нуфатович Азимов номи 1995-йилда „Украина адлиясининг олтин китоби“га киритилган. У Cинcиннати шаҳрининг (Огаё штати, АҚШ) фахрий судяси бўлиб фаолият юритган[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Горбатенко 2011.
- ↑ 2,0 2,1 Розенфельд 1998.
- ↑ 3,0 3,1 Астахова 2001.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 логос.биз.уа.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 5,6 5,7 либрарй.нлу.эду.уа.
- ↑ „Підручник для вищих учбових закладів "Советское гражданское право /1 та 11 частини/, опублікований у 1983 році /2-е видання/“ (ук). ҳттп://www.кдпу-нт.гов.уа/. Комітет з Державних премій України в галузі науки і техніки. 2020-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
Адабиётлар
- Розенфельд Ю. Н. „Азимов Чингизхан Нуфатович“, . Выдающиеся педагоги высшей школы г. Харькова. Х.: Кн. ф-ка «Глобус», 1998 — 11—12-бет. ИСБН 966-7083-22-5.
- Астахова В. І. „Азімов Чингізхан Нуфатович“, . Енциклопедія сучасної України. К.: НАН України, Наукове товариство ім. Шевченка, Інститут енциклопедичних досліджень НАН України, 2001. ИСБН 978-966-02-2075-8.
- Горбатенко В. П. „Азімов Чингізхан Нуфатович“, . Юридична енциклопедія[ук]. ИСБН 978-966-8602-95-5.
Ҳаволалар
- „Літопис випускників Національної юридичної академії України імені Ярослава Мудрого“ (ук). Видавничий центр «Логос Україна». 2019-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-декабр.
- „Азімов Чингізхан Нуфатович“ (ук). ҳттп://либрарй.нлу.эду.уа/. Наукова бібліотека Національного юридичного університету імені Ярослава Мудрого. 2022-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
- 16-dekabrda tugʻilganlar
- 1931-yilda tugʻilganlar
- Qozonda tugʻilganlar
- 2002-yilda vafot etganlar
- 10-oktyabrda vafot etganlar
- Mehnat faxriysi medali sohiblari
- SSSR Qurolli Kuchlarining 40 yilligi yubiley medali sohiblari
- Sovet Ittifoqi Kommunistik Partiyasi aʼzolari
- Yuridik fanlari doktorlari
- Alifbo boʻyicha shaxsiyatlar