Chiniqtirish
Чиниқтириш 1) техникада — янги ишлаб чиқарилган машиналар (автомобил, трактор, трамвай, троллейбус, самолёт, темир йўл состави, станоклар ва бошқалар)ни дастлаб муайян маромда (режимда) ишлатиб, астасекин равон ишлайдиган ҳолга келтириш. Масалан, автомобилни меъёрий (паспортда кўрсатилган) тезликда ҳайдай бошлашдан олдин муайян пастроқ тезликда ҳайдаб юриш керак бўлади. Шунда унинг бирбирига ишқаланиб мослашувчи деталлари (маc, двигателининг силиндри билан поршени) муддатидан олдин ейилиб кетмайди, равон ишлайдиган бўлади. Самолёт ва вертолётни синовчи учувчилар чиниқтиради. Темир йўл состави ҳам олдинига йўловчиларсиз ҳайдаб синаб кўрилади; 2) тиббиётда — организмнинг ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига чидамлилигини ошириш, шартли рефлекс омилларини кучайтириш учун бажариладиган муолажалар мажмуи (қаранг Организмни чиниқтириш).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |