Чинни Шаропова (1929-йил, Бухоро тумани, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР – ?) – пахтакор, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1957), КПСС аъзоси (1953)[1][2].

Чинни Шаропова
Таваллуди 1929-йил
Вафоти Номаълум
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Касби Қишлоқ хўжалиги ходими, пахтакор
Унвони
Мукофотлари

Таржимайи ҳоли

Чинни Шаропова 1929-йил, Бухоро вилояти, Бухоро туманида таваллуд топган. 1967-йилда Тошкент Қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. 1950-йилгача Бухоро туманидаги „Ленин“ (собиқ „Йўлбошчи“) колхозида колхозчи, 1954—1958-йиллари Қавола-Маҳмуд қишлоқ совети[2], 1958—1961-йилларда Энгелс номли колхоз, 1961—1962-йиллари Галаосиё қишлоқ совети раиси бўлиб ишлаган. 1967-йилдан Бухоро тумани ижроия комитети раиси ўринбосари бўлган. Шаропова бошчиигидаги Энгелс номли колхоз пахтачиликни ривожлантиришда юқори кўрсаткичларга эришган. 6-чақириқ СССР Олий Совети (1958—1962), 4—5-чақириқ ЎзССР Олий Совети депутати бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 ЎзСЕ 1979, с. 627
  2. ↑ 2,0 2,1 Тимур Каримов. „Шарапова Чинни“ (рус тилида). 2022-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-октябр.

Адабиётлар

  • Ўзбек Совет Энсиклопедияси, ХИИ том, Тошкент: ЎзСЕ Бош редаксияси, 1979 — 656-бет.