чинорнинг барг ва меваси

CҲинордошлар (Платана-cеаэ) оиласи фақат бир туркумдан – CҲинор (Платанус) туркумидан иборат бўлиб, унинг вакиллари ёпиқ уруғлиларнинг энг қадимий турларидан бири ҳисобланади.

CҲинорлар тез ўсиши билан ажралиб туради, улар 30–40 м баландликкача ўсиб текис ривожланган танасига эга бўлади. Барглари йирик, шаклига кўра заранг баргларига ўхшаш. CҲинорлар бир уйли дарахт ўсимлиги ҳисобланади. Мевалари думалоқ, шарчалар шаклида, улар сентябр–октябр ойларида пишиб етилади ва баҳоргача дарахтда сақланади. Баҳорда улар атрофга шамол ёрдамида тарқалади.

CҲинорнинг уруғлари майда, 1 кг уруг’да 140 – 150 минг дона уруғлар бўлади. Марказий Осиёда қуйидаги чинор турлари тарқалган.

СҲарқ чинори (Платанус ориэнталис Л.) Бу чинор тури чинордошлар оиласининг энг муҳим турларидан бири ҳисобланади. 1753-йилда буюк ботаник олим К.Линней биринчи бор иккита чинор турини илмий тавсифлаб берган.

Кейинги йилларда шарқ чинорининг ареали кенгайиши кузатилмоқда, чунки у кўплаб маданий ҳолда кўкаламзорлаштириш мақсадларида ва ёғочи учун ўстирилмоқда.Ўзбекистонда ёввойи чинор Қашқадарё вилояти Паландара дарё ҳавзасида ўсиши қайд этилган. CҲинор турлари мева бандидаги шарсимон мевалари сонига кўра ажратилади. Агар битта меваси бўлса, ғарб чинори, 1-3 мевалари бўлса зарангбаргли чинор, 3-7 меваси бўлса шарқ чинорига тегишли бўлади. Уруғлари чўзинчоқ, узун мева бандида осилиб туради.

Дарахтлардаги шарчалар бутун қиш давомида дарахтда осилиб туради ва баҳорда алоҳида уруғларга ажралиб атрофга шамол ёрдамида сочилиб кетади. СҲарқ чинорини ўсиш ареали Кичик Осиё, Ўрта эр денгизи атрофлари, шарқий Кавказ, Эрон ва Афғонистон ҳудудларини ўз ичига олади. Ўзбекистон жанубида Ҳисор тоғларида (Тўполанг дарёси ҳавзаси) чинорнинг табиий кичик ўрмонларида учрайди.

СҲарқ чинори соя берувчи дарахт сифатида шаҳар ва қишлоқларни кўкаламзорлаштиришда узоқ ўтмишдан бошлаб кенг фойдаланиб келинган, маҳаллий аҳолининг ёғочга бўлган талабини чинорнинг сифатли узоқ сақланувчи ёғочи ҳисобига қондирилган. Баландлиги 40 м гача бўлиб, диаметри 3-4 метргача ўсади. CҲинор узоқ умр кўради, республикамизда унинг 800–1000 ёшли дарахтлари мавжуд. Совуққа ўртача чидамли, МДҲ нинг Европа қисмида совуқдан зарарланади, шу сабабли уни совуқ минтақаларда экиш чекланган.

Ғарб чинори (Платанус оccиденталис Л.) СҲимолий Американинг Атлантика қисмида кенг тарқалган, у эрларда табиий кичик ўрмонлар ҳосил қилади. Россияда 1800 йилларда кўкаламзорлаштириш мақсадларида интродуксия қилинган ва шаҳарларда ўстирилмоқда, 30–40 м

баландликка ва 1–2 м диаметрга эга йирик дарахт, ўткир учли манзарали барглари дарахтда узоқ сақланади. Кўкаламзорлаштиришда фойдаланиш учун истиқболли тур ҳисобланади, Жанубий Украина ва Қримда, айниқса, Одесса шаҳрини кўкаламзорлаштиришда кўплаб экилган, совуққа ўртача чидамли. Ўрмон мелиорациясида ҳам кенг фойдаланилади

косонсойдаги 800 ёшли чинор

Ушбу турлардан ташқари Ўзбекистон шароитларига заранг-баргли чинор (Платанус аcерифолиа (Аит.)Wиллд.)) тури интро-дуксия қилинган ва кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланилади.

Чинор дарахти қулай шароитда 2000-йил ва ундан ко’проқ умур ко’риши мумкин. Республикамизнинг айрим ҳудудларида, Наманган вилоятининг Косонсой туманида 800 йиллик чинор дарахти қад ростлаб турибди.

Ҳозирги кунларда Чинор дарахтидан ко’каламзорлаштириш ишларида фойдаланиш сезиларли даражада камайган.