Chinoz
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Чиноз — Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Чиноз туманидаги шаҳар, туман маркази. 1958-йил 8-майда асос солинган. Транспорт йўлининг стансияси, автомобил йўллар чорраҳаси. Чирчиқ дарёсининг ўнг соҳилида, Тошкент шаҳридан 50 км жанубда жойлашган. Аҳолиси 35 минг кишини ташкил этади (2004). Шаҳарнинг шимоли-шарқий қисмида қадимий Чиноз харобалари сақланиб қолган. Бу ерда дастлабки манзилгоҳ мил. бошларида вужудга келган. 1минг йиллик ўрталарига келиб манзилгоҳ мудофаа деворлари билан ўралган ва марказий қисмида арки (баландлиги 8 м) бўлган шаҳарга айланган. Кўчманчи чорвадор халқлар билан алоқалари ва Шарқ мамлакатларига бориладиган машҳур савдо йўлида жойлашганлиги Чинознинг тез суръатлар билан ўсишига сабаб бўлган. Шаҳар ХИИИ аср бошларида мўғуллар истилосидан кейин харобага айланган. Бу ерда ўтказилган археологик қазиш пайтида кўплаб хўжалик буюмлари, безаклар ва тангалар топилган.
Чиноз | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°56′15″Н 68°45′28″Э / 40.93750°Н 68.75778°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Тошкент вилояти |
| туман | Чиноз тумани |
| Аҳолиси | 35 250 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Чиноз ёнида шағалқум карери мавжуд. Шаҳарда 2 та қўшма корхона (шу жумладан, калава ип, газлама ишлаб чиқариладиган Ўзбекистон—Туркия— Япония "Тўқимачи ЛТД" қўшма корхонаси), кичик корхоналар, пахта тозалаш, нон заводлари, қурилиш конструксиялари кти, норуда материаллар ишлаб чиқариш, уруғлик тайёрлаш корхоналари фаолият кўрсатади. Шунингдек, маданий, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, деҳқон бозори мавжуд. 10 дан зиёд умумий таълим, мусиқа мактаблари, 2 та ўрта махсус билим юрти, маданият уйи, марказий кутубхона ва унинг тармоқлари, маданият ва истироҳат боғи, 2 та касалхона, поликлиника, дорихона ва бошқа тиббий муассасалар бор.
Чиноздан Тошкент—Нукус, Тошкент— Урганч автомобил трассаси ва темир йўл ўтган. Шаҳардан Тошкентга автобуслар қатнайди.[1]
Манбалар
- ↑ "Чиноз" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |